Бош саҳифаЯнгиликларРоссельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди
Янгиликлар

Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди

Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб.

Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон ваколатли органи кафолати остида амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Жигарранг бужмайиш вируси ҳосилдорликнинг 70-80% пасайиши, баъзи ҳолларда – иссиқхоналарда ҳосил тўлиқ бой берилишига олиб келади.  Вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.  Ушбу вируснинг Россиядаги иссиқхона хўжаликларига кириб бориши мамлакатда иссиқхона сабзавотларини етиштириш учун кўп миллионлик давлат субсидияларини тўлиқ йўққа чиқариши мумкин.

Ушбу қарор доирасида Ўзбекистоннинг Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги қатор корхоналарига экспорт учун рухсат берилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекордларни янгилашда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари қорағат (смородина)нинг янги навларини тақдим этди (фото)

EastFruit

Ўзбекистонда суперфуд – бамия етиштириш ўзлаштирилмоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин