Бош саҳифаЯнгиликларҚувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
Янгиликлар

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчихонасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда маҳаллий импортёр компаниялар – Аl-Аzraq fruits, Аbdulla Gadnan, Аzimuth gen TRD, Аdvance Теchnology Cоmpany, Hawazin Regional Тrading Cо, шунингдек, Jazeera airways компаниялари раҳбарлари иштирок этди, дея хабар бермоқда “Дунё» Ахборот агентлиги.

Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, мамлакат  вилоятларининг иқтисодий ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон жаҳоннинг 160 мамлакати билан савдо алоқаларини йўлга қўйган.  Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (16,6%), Россия (14,2%), Қозоғистон (7,5%), Туркия (5,9%), Корея Республикаси (4,8%), Германия (2,9%) ва Қирғизистон (1,7%) билан қайд этилган. Ўзбекистон ва Форс кўрфази мамлакатлари, хусусан, Қувайт билан товар айирбошлаш бошқа давлатларга нисбатан паст даражада бўлиб, томонларнинг салоҳияти ва имкониятларига жавоб бермайди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тиббиёт ва тўқимачилик буюмларини Қувайтга олиб кириш юзасидан фикр ва таклифлар билдиришди.  Шунингдек, турли халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб товар ва маҳсулотлар етказиб бериш бўйича вариантлар кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, жорий даврда Форс кўрфази мамлакатларига экспортнинг энг мақбул йўналиши “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Қувайт” транспорт йўлаги ҳисобланади.

Сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун Ал-Қувайт-Тошкент-Ал-Қувайт йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслардан фойдаланиш таклиф этилди. Jazeera airwaysнинг логистика бўйича менежери Абрар Паркар авиакомпания раҳбариятининг Ўзбекистондан товарларни энг тежамкор ва мақбул нархда етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Hawazin Regional Trading Cо” компанияси президенти Аҳмад ал-Отайбий Тошкент сармоявий форумидаги иштироки доирасида Наманган вилоятининг Уйчи туманида бўлгани айтилди. Ташриф якунлари бўйича маҳаллий ҳамкорлар билан 2019 йилда ташкил этилган “Қувайт-Наманган” компанияси фаолиятини қайта тиклаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Аbdulla Gadnan президенти Нажем аш-Шаммарий Тошкент инвестиция форуми доирасида BMB компанияси билан олиб борилган музокаралар натижаларини юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, томонлар Қувайтга қуритилган мевалар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин