Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистоннинг Павлоград вилоятидаги агрокорхона PepsiCo билан шартнома имзолади
Янгиликлар

Қозоғистоннинг Павлоград вилоятидаги агрокорхона PepsiCo билан шартнома имзолади

Павлодар вилоятидаги (Қозоғистон) “Асхат” фермер хўжалиги PepsiCo корпорацияси билан чипс ишлаб чиқариш учун картошка етказиб бериш бўйича шартнома тузди.  Бу ҳақида вилоят ҳокими матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фермерлар картошка ҳосилининг қарийб 30 фоизини экспортга йўналтиради, бироқ унинг катта қисми ички эҳтиёжни қондиришга мўлжаллангандир. Шу билан бирга, хўжаликда 10 минг тонна маҳсулот сиғимига эга сабзавот омбори қурилиши режалаштирилган.

“Асхат” фермер хўжалиги раҳбари Қодирбек Нурпеисовнинг айтишича, фермер хўжалиги учун узунлиги бир километрдан ортиқ ёмғирлатиб суғорувчи ускуна харид қилинган. Деҳқонлар ҳар гектардан 50 центнерга яқин сабзавот ҳосили йиғишни мўлжаллашмоқда.

Павлодар туманида барча сабзавот омборларининг умумий сиғими 450 минг тоннага яқин бўлиб, бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб боряпти.

Бу йил туманда экин майдони ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп.  Суғориладиган майдонлар ҳажми бўйича эса туман етакчидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

UniCredit Bank Austria Ўзбекистон агросекторига инновацион технологияларни жорий этиш учун 7,9 млн евро кредит ажратди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин