Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?
Янгиликлар

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

Қозоғистонда бу йил олмадан юқори ҳосил кутилмоқда. Боғбонлар маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлаш учун мутасаддиларга хориждан олма ва кўчатлар импортини таъқиқлашни таклиф қилишди. Бироқ, вазирликлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламади.  Энди боғбонлар бу олмаларни кимга сотишни билмайди, деб айтмоқда мутахассислар. Бу ҳақида  «АПК Новости» хабар берди.

Чимкентлик боғбон Болатбек Алиев йиғим-терим даврида ЕОИИ таркибига кирмайдиган мамлакатлардан олма импортини таъқиқлаш таклифи билан чиқди.

Олма ижтимоий аҳамиятга молик товарлар тоифасига кирмайди. Мамлакатда бу йил ҳосил аъло даражада бўлди. Йиғим-терим мавсумида импортга таъқиқ жорий этиш — бу томорқа ерлар, дала ҳовлилар эгалари, хусусий мулкдорлар, кичик боғлар эгаларига олмаларни яхши нархда сотиш ва бироз даромад олишда ёрдам беради, шу билан фаровонлик даражаси ошиб, улар ҳатто мева етиштириш учун сармоя тикишга ҳам муваффақ бўлиши мумкин.

Импортни таъқиқлаш бўйича таклифни кўчатлари у қадар талабгир бўлмаган питомниклар ҳам қилган. Ҳа, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида мева етиштириш илмий-тадқиқот институти бор, лекин у ерда етиштирилган навларни қаердан сотиб олиш мумкин? Олимлар ва маҳаллий питомникларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бозорда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш учун йўл бериш керак. Ҳозирча барча боғбонлар узоқ хориждан кўчатлар олиб келмоқда, бу улар билан бирга номаълум зараркунанда ва касалликлар ҳам кириб келади, деганидир. Кейин ушбу муаммоларни бартараф этиш учун хориждан минглаб тонна кимёвий моддалар келтирилади, бунга эса ҳар доим ҳам маблағ топилавермайди”, деди Алиев.

Бироқ на Савдо вазири, на Қишлоқ хўжалиги вазири фермерларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда бозор олмага тўлиб-тошган ва Эрон, Польша, Молдова, Хитой олмалари импорти боғбонларимизга ўз маҳсулотларини яхшироқ нархда сотиш имконини бермайди. Ваҳоланки, меваларнинг мақбул нархда сотилиши боғбонларнинг харажатларини қоплаши ва уларга даромад олиш имконини бериши мумкин эди, дея ишонч билан сўзламоқда боғбонлар.

Хўш, энди ҳосил тақдири нима бўлади? Албатта, бу вазиятда олма чирийди. Мураббо ва шарбат учун эса шакар керак.

Жуда кўплаб қишлоқ хўжалиги вакиллари шундай муаммога дуч келди.

«Тунов куни бир боғбон менга қўнғироқ қилиб, дўл остида қолган ва товар кўринишини йўқотган олмаларини қайта ишлашга қабул қилишимни сўради.  Истеъмолчилар уларни сотиб олмайди, қайта ишлашга топшириладиган заводлар эса йўқ”, дейди Алиев.

Қайд этиш жоизки, маҳаллий боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми ошиб, уларнинг нархи инфляция ва девальвация ҳисобга олинганда йил сайин пасайиб бормоқда. Яъни, боғбонлар кутилган фойдани ололмаяпти. Боз устига, расмийлар ҳам уларни қўллаб-қувватлашни истамаяпти.

Умуман олганда, Қозоғистонда боғдорчилик соҳаси ривожланяпти ва аста-секинлик билан импортдан воз кечиб борилмоқда. Лекин жараён  жуда суст. Бундан 10 йил аввал мамлакатда олма импорти монополияси мавжуд эди — 190 минг тонна олма олиб кирилар эди, 2021 йилда эса бу кўрсаткич 90 минг тоннага тушди. Ушбу нисбат йилдан-йилга ўсиб боради, дея ишонч билдирмоқда боғбонлар.

Маҳаллий боғлар кўпайиб, ҳосил ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис, ривожланишга кўпроқ имконият бериш учун импортга таъқиқ жорий этиш ҳозир муҳим, дейди боғбонлар.

Бу усул иқтисодиётимизга зарар келтирмайди, аксинча, одамларни тадбиркорликка ундайди. Ва яна ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ташқаридан товарларни оз миқдорда чеклашни синаб кўриши керак. Аммо бизда ҳар йили экспорт йўли ёпилиб, ўзимизникиларнинг йўлига ғов бўлинмоқда«, дейди Алиев.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовадан янги ҳосил олхўриси экспорти бошланди

EastFruit

Европада олманинг клуб навлари ва органик олма етиштириш даражаси ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари икки ҳафта ичида 1,5 баробарга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин