Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда
Янгиликлар

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

Олма Қозоғистонда энг кўп истеъмол қилинадиган мева ҳисобланади. Аммо, мамлакатда ушбу маҳсулотнинг нархи юқоридир. Қозоғистондаги энг қиммат олма Олмаота шаҳрида сотилади, унинг нархи 50 фоизга ошди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Таҳлилчилар олма арзон  сотиладиган мамлакатлар рейтингини тузишди. Қозоғистон Беларусь билан биргаликда ўн тўққизинчи ўринни эгаллади. Олма учун ҳамёнбоп нархлар Молдовада (0,62 доллар/кг), Украинада (0,65 доллар/кг), Туркияда (0,68 доллар/кг), энг юқориси эса Жанубий Кореяда (6,17 доллар/кг) эканлиги аниқланган. МДҲ давлатлари орасида олма фақат Россияда (2,18 доллар/кг) Қозоғистондагидан қимматроқдир.

Қозоғистонликлар бу мевани яхши кўришади, Олмаота эса «олма» рамзи бўлган шаҳар, шундай бўлса-да, Қозоғистон олма арзон мамлакатлар сирасига кирмайди. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида ушбу турдаги мева учун нарх республика бўйича ўртача 28,5 фоизга, Олмаота шаҳри (56,9 фоизга) ва Олмаота вилоятида (47,3 фоизга) анча кўпроқ ошди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

Қозоғистонда 1 кг олма ўрта ҳисобда 619 тенге ($1,33)дан сотилмоқда.  Мамлакатнинг баъзи шаҳарларида у анча қимматроқ. Хусусан, 1 кг олма Актауда 792 тенге ($1,70), Уст-Каменогорскда 745 тенге ($1,60), Нур-Султонда 711 тенге ($1,53) туради. Қизилўрдада – 514 тенге ($1,11), Ақтўбеда – 528 тенге ($1,14) ва Кўкшетовда – 531 тенге ($1,14) нархлар республикадаги ўртача кўрсаткичдан паст.

Ушбу мамлакатда олма етиштирилса-да, унинг нархи Россиядагига нисбатан қимматроқ. Гап шундаки, деҳқонлар олма етиштиришда хориждан келтирилган минерал ўғитлар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланади, уларнинг нархи эса бу йил анча қимматлашган. Қолаверса, ушбу  сектор ўсиб бораётган қарз юкига дуч келмоқда. Девальвация ва савдо пасайиши туфайли кўпчилик фермерлар банклар олдидаги кредит мажбуриятларини бажара олмаслиги мумкин.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Қозоғистонга 47,5 минг тонна олма, беҳи ва нок импорт қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари икки ҳафта ичида 1,5 баробарга ошди

EastFruit

Ўзбекистонда июнь-июль ойларида бананнинг улгуржи нархи 33 фоизга пасайди

EastFruit

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин