Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади
Янгиликлар

Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади

Қозоғистонда яқин уч йил ичида мойли ўсимликлар, озуқа экинлари ва картошка экиладиган мадонларни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”.

Келгуси уч йилда экин майдонларини диверсификациялаш кутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати мойли экинлар майдонларини 3 миллиондан 3,5 миллион гектарга, картошка экиладиган майдонларнинг 200 мингдан 250 минг гектаргакенгайтириш, шунингдек, озуқа экинлари майдонини ҳам кенгайтиришга қарор қилган.

Бундан ташқари, мамлакатда бу йил сабзавот сақлаш сиғимини 98 минг тоннага, келаси йили 104 минг тоннадан зиёдроққа, 2024 йилда эса 196 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирларнинг бари келгуси йиллар учун Озиқ-овқат хавфсизлиги режасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Вазир озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг уч мезонини қайд этди, булар – озиқ-овқатнинг жисмоний жиҳатдан мавжудлиги,  иқтисодий қулайлиги ва хавфсизлигидир.

Бугун аҳолининг озиқ-овқатга бўлган харажатлари улуши қисқариши ҳақида гапирар экан, Карашукеев ҳукумат нархларни маъмурий тартибга солишдан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни манзилли қўллаб-қувватлашга ўтишга қарор қилганини таъкидлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин