Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда иссиқхона хўжаликларига қўшимча субсидиялар ажратилади
Янгиликлар

Қозоғистонда иссиқхона хўжаликларига қўшимча субсидиялар ажратилади

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўсимликлар ҳосилдорлиги ва сифатини оширишни субсидиялаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш киритди. Ҳужжатда иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бу хусусда ElDala.kz порталига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, иссиқхоналарда етиштириладиган помидор ва бодринг уруғини сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, элита уруғлари ва биринчи авлод дурагай уруғлари бўйича субсидиялар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (қишлоқ хўжалиги кооперативлари) саноат иссиқхона мажмуаларида ёпиқ муҳитда  помидор ва бодринг етиштириши учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, буйруқда саноат иссиқхона мажмуаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ишлатиладиган уруғ, ўғит, пестицидлар (биоагентлар)га субсидиялар тўлаш меёъри назарда тутилади. Ушбу субсидия хусусий мулк ёки бошқа тоифадаги ерлардан (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ердан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси (қишлоқ хўжалиги кооперативи)га берилади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда сабзавот омборхоналари қурилишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлови кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Шунингдек, ҳужжатда мойли экинлар ва гречкани қайта ишлашга бериш бўйича субсидиялар жорий этилган.

Буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календарь куни ўтгач кучга киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин