Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Каратюбинск туманида 24 май куни итальян чигирткасининг личинкаларидан оммавий тухумдан чиқиш кузатилди. Мутахассисларнинг тавсияси билан минтақада кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2021 йилда чигиртка зараркунандаларининг тарқалиши 72,326 минг гектар майдонда, шу жумладан итальян чигирткаси – 70,326 минг гектар ва Осиё чигирткаси – 2 минг гектар майдонда тарқалиши тахмин қилинмоқда.

Ўз вақтида кимёвий тадбирларни амалга ошириш учун минтақага дори воситалари олиб келинди ва кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатувчилар билан шартномалар тузилди. Ҳаммаси бўлиб тадбирларга 30 та техника, шу жумладан 3 та газ генераторлари жалб қилинади.

Каратюбинский тумани қишлоқ округи ҳудудида бир қатор тавсия этилган препаратлар билан дорилаш режа асосида бошланлган.

Умуман, республикада 2021 йилда 640,85 минг гектар майдонда чигиртка зараркунандалари тарқалиши прогноз қилинмоқда, шу жумладан итальян чигирткаси – 384 минг гектар, Осиё чигирткаси – 142 минг гектар ва Марокаш чигирткаси – 114 минг гектарда. Барча прогноз қилинган ҳудуд учун зараркунандаларга қарши воситалар ва кимёвий тозалаш хизматлари харид қилинган. Бундан ташқари, 223 минг гектар майдонга етадиган пестицидлар захираси мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда чигирткаларга қарши курашиш мавсуми бошланди

Вилоят акимлиги билан биргаликда аким ўринбосарлари бошчилигида тезкор штаб ташкил этилди ҳамда мониторинг ва кимёвий даволашни ташкил этиш бўйича иш режалари тасдиқланди. Дорилаш тадбирларига 183 та махсус пуркагич техникалари (150 та пуркагич, 12 та самолёт, 13 та енгил самолёт ва 8 та аэрозолли газ генераторлари) жалб қилинган.

«38,4 миллион гектар майдонда чигиртка зараркунандаси ўчоқларини аниқлаш ишлари олиб борилади. Ушбу ишлар учун 524 дона автотранспорт ва 1230 дона текшириш ускуналари жалб қилинади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, июнь ойида қўшни давлатлар (ХХР, РФ, Ўзбекистон) билан чегарадош ҳудудларда чигиртка зараркунандаларини аниқлаш бўйича қўшма ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.

Республиканинг Туркистон ва Жамбил вилоятларида Марокаш чигирткасига қарши амалиётлар аллақачон якунланган, Ақтўбе вилояти ва Ғарбий Қозоғистон Округида италия чигирткасига қарши дорилаш тадбирлари бошланган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин