Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон ва Россия умумий озиқ-овқат бозорини шакллантиради
Янгиликлар

Қозоғистон ва Россия умумий озиқ-овқат бозорини шакллантиради

Уфа шаҳрида «Ростелеком» АЖ, «Строй-Инвест» МЧЖ (Бошқирдистон), Улгуржи тарқатув марказлари миллий ассоциацияси (Москва) ҳамда «Миллий савдо ва тарқатув тармоғи» МЧЖ (Қозоғистон) вакиллари учрашиб, умумий озиқ-овқат бозорини шакллантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Бу хусусда “KaзахЗерно.kz” хабар бермоқда.

Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, имзоланган келишув келажакда қизиқарли истиқболларга йўл очади. Унинг ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларининг Қозоғистон-Россия халқаро бозори яратилади. Ва бу Евроосиё товар тақсимлаш тизимини яратишга кўмак беради. Шартномада Россия ҳамда Қозоғистоннинг савдо ва тарқатув тармоқлари ўртасидаги давлатлараро тижорат ҳамкорликни рағбатлантириш кўзда тутилган. Ҳужжат улгуржи тарқатув марказлари тармоқлари қурилишини қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир. Қурилиш жараёнида ноёб рақамли ечимлар, технологиялар, дизайн ва логистика ечимларидан фойдаланилади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради

Томонлар биргаликда маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, шаклланиш жараёнларини бошқариш, агросаноат мажмуида товар оқими ҳаракатини назорат қилиш учун комплекс рақамли дастур ва хизматларни яратади. Бундан ташқари, Россия ва Қозоғистон субъектларининг товар тақсимлаш тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ягона тизими йўлга қўйилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин