Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон ТДТ бўйича ҳамкорларга агроэкспорт учун «яшил йўлак» очишни таклиф қилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон ТДТ бўйича ҳамкорларга агроэкспорт учун «яшил йўлак» очишни таклиф қилмоқда

Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) бўйича ҳамкорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ошириш учун янги воситаларни таклиф қилди.  Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазири хорижий компанияларни Қозоғистондаги АСМ қўшма  лойиҳаларига сармоя киритишга таклиф қилди.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 4 июль куни Тошкентда ТДТ қишлоқ хўжалиги вазирларининг Биринчи йиғилиши, Туркий агрофорум ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ербол Карашукеев ТДТ йиғилишида қайд этганидек, иқлим ўзгариши, асосий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг камайиши, асосий аграр мамлакатлар савдо сиёсатидаги ўзгаришлар, жаҳонда аҳоли сони ўсиши бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига олиб келди. Тармоқда талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик кузатилмоқда.

Вазир ТДТ аъзоларига бир қатор таклифлар билан мурожаат қилди:

  • озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро савдо-сотиғида форвард шартномалар механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш;
  • бир-бирини тўлдириш ва самарали кооперация асосида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
  • чорвачилик ва элита уруғлик етказиб бериш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш;
  • тўсиқларни бартараф этиш, хавфсизлик сертификатларини ўзаро тан олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини илгари суриш учун “яшил йўлаклар” яратиш орқали савдо алоқаларини мустаҳкамлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Қозоғистон 3,7 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган бўлса, барча маҳсулотларнинг қарийб 36 фоизи (1,3 миллиард доллар) ТДТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Умуман олганда, Қозоғистон Республикаси ва ТДТ мамлакатлари ўртасида 2021 йил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси 1,79 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан (1,533 миллиард доллар) 17,1 фоизга ўсди.  Экспорт 19,4 фоизга (1,385 миллиард доллар), импорт 9,7 фоизга (410,7 миллион доллар) ўсди.

Шунингдек ўқинг: Марказий Осиё фермерлари агрокластерлар ва географик кўрсаткичлар бўйича Австрия тажрибасини ўрганишди

Ербол Карашукеевнинг фикрича, ташкилот аъзолари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари бугунги кунда тўлиқ амалга оширилмаган. Вазир туркий минтақа ишбилармонларини Қозоғистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ва келгусида учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди. Қозоғистон, бу борада энг қулай шароитларни яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватловга тайёр.

Туркий давлатлар ташкилоти Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистонни қамраб олган. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи-мамлакатлар ҳисобланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

EastFruit

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида агромаҳсулотлар савдоси ҳажми ва ассортименти кенгайтирилмоқда

EastFruit

Россияни четлаб ўтувчи транспорт коридорини модернизациялаш учун КТЖга 100 миллион доллардан зиёд сармоя киритилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин