Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон қўшни мамлакатлардан сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш бўйича форвард шартномаларини тузади
Янгиликлар

Қозоғистон қўшни мамлакатлардан сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш бўйича форвард шартномаларини тузади

Мавсумлар оралиғидаги даврда сабзавот маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида Қозоғистон қўшни давлатлар билан форвард шартномалар тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов маълум қилди.

«Ички бозор барқарорлиги ва прогноз қилинган экспорт ҳажмини таъминлаш учун биз қўшниларимиз, хусусан, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан шартнома тузишни режалаштирмоқдамиз. Мен бугун Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистонга ва шунингдек, Қозоғистондан ушбу мамлакатларга картошка, пиёз, сабзи ва карам етказиб берилиши бўйича форвард келишувлар тузиш учун жўнаб кетяпман», деди Савдо вазирлиги раҳбари.

Бу саъй-ҳаракат мавсумлар оралиғида воситачилар нархларни кўтариб юборадиган вақтда ажиотаж талабни камайтириши кутилмоқда. Мазкур ишга бизнес ҳам аралашиши керак, шунинг учун Савдо вазирлиги раҳбари бошчилигидаги делегация Тожикистонга ҳам,  Ўзбекистонга ҳам боради. Ўз навбатида, қозоғистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар маҳсулотларни йиғим-теримдан сўнг экспорт қилишга келишиб оладилар, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади

«Дастлабки таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, оммавий йиғим-терим даврида биз қўшни мамлакатларга қарийб 765 минг тонна сабзавот етказиб бера оламиз. Шу билан бирга, мавсумлар оралиғида бизни 280 минг тонна эртаги сабзавот импорти билан таъминлаш масаласини ҳамкасблар билан муҳокама қиламиз», деди Бахит Султонов.

Савдо вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, қўшнилар билан тузилган шартномаларни амалга оширишда сабзавот маҳсулотларининг нархлари ўзгариши динамикаси 2-3 баравар эмас, тахминан 7-10%, максимал 20% ни ташкил қилади.

Умуман олганда, Бахит Султонов пандемия даврида жорий қилинган локдаунлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига оз даражада таъсир қилганини таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакатлар асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ажиотаж тарзда сотиб олиши Қозоғистонга қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 18 фоиз ошириш имконини берди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин