Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон олимлари малинанинг «Зюгана» навини маҳаллий иқлим шароитига мослаштирмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Қозоғистон олимлари малинанинг «Зюгана» навини маҳаллий иқлим шароитига мослаштирмоқда

Шарқий Қозоғистон қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси олимлари малинанинг Швейцариядан келтирилган “Зюгана” навини етиштиришни синаб кўришмоқда. Ушбу нав тасодифан танланмаган. Яхши таъм сифатига қўшимча равишда у об-ҳаво шароитларига бардошли ҳамдир. Зеро, мазкур ҳудуд кескин континентал иқлими билан ажралиб туради, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Зюгана» навининг асосий афзалликларидан бири унинг совуққа чидамлилиги бўлиб, ҳавонинг минус 35 даражагача ҳароратига дош беради ва шунингдек жазирама иқлимга ҳам чидамли. Мевалари иссиқдан қовжираб кичраймайди ва ўз ўлчамини сақлаб қолади. Бу нав резавор экинларнинг асосий касалликларига ҳам бардошлидир«, дейди станциянинг картошка ва мева етиштириш бўлими бошлиғи Гулнур Маханова.

Бўлим раҳбари бошчилигида кафедранинг илмий ходимлари 50 гектар майдонда «Зюгана» ремонтант нави интродукциясини олиб боришди. Улар Швейцария иқлимида униб-ўсган  резаворни Шарқий Қозоғистон шароитига мослаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу, биринчи навбатда, навларни янгилаш учун керак.

Маханова қайд этганидек, малина баландликда 1,5-2,5 метрга ўсади, резаворнинг ўртача оғирлиги 5-6 грамм, лекин  ҳар бири 10 граммдан ҳам бўлиши мумкин. Мевасининг таъми жуда ширин, серсув ва хушбўй.

Ёзда бир бутадан ўрта ҳисобда  2-3 кг, ёз-куз даврида эса 9 кг гача ҳосил олиш мумкин. Агар иссиқхонада агротехник амалиётга тўғри риоя қилинса, ҳосил миқдори 12 кг гача етиши мумкин.

Олимнинг сўзларига кўра, резавор эзилиб кетмайди ва бу яхши транспортировка ҳамда сақлов сифатини таъминлайди. Малина салқин жойда уч кунгача, музлатгичда етти кунгача сархил ҳолатда сақланади.

«Зюгана» малинасини тижорат мақсадларида маҳсулот етиштирадиган фермер хўжаликларида ҳам, уйлар томорқасида ҳам ўстириш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда малина нархи қарийб 30 фоизга ошди

EastFruit

Португалия фермасида роботлар малина ҳосилини териб олишга киришди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин