Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Хитой бозорига органик маҳсулотлар экспортини ошириш устида ишламоқда
Янгиликлар

Қозоғистон Хитой бозорига органик маҳсулотлар экспортини ошириш устида ишламоқда

Қозоғистоннинг “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасида Хитой бозорига органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақида «Атамекен» матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда маҳаллий органик маҳсулотларни Хитой бозорига олиб чиқиш муҳим. Бундай экспорт ҳар икки томон учун ҳам ижобий характерга эга.  Ишнинг фақат расмий қисми қолди: мамлакатнинг давлат органлари Хитой ҳукумати билан музокара олиб бориши ва барча ҳужжатларни расмийлаштириши керак”,  дея қайд этилди Миллий палатада.

Сўнгги ойлардаги воқеалар маҳсулотни узоқ масофаларга экспорт қилиш фойда келтирмаслигини кўрсатмоқда. Чунки, логистика, тўлов ва бошқа масалаларда муаммолар юзага келди. Хитойга органик маҳсулотлар экспорт қилишга тайёр тадбиркорлар бор. Ҳозирги пайтда биз етиштираётган ва экспорт қилаётган ҳажмлар кичик, аммо келажакда салоҳият катта бўлади. Шунинг учун имкониятни қўлдан бой бермаслик керак.  Ушбу савдода ҳеч ким ютқазмайди”, деди Агросаноат мажмуи ва Миллий палатанинг озиқ-овқат саноати департаменти директори Ербол Есенеев.

“QazTrade” АЖ тадқиқотлар ва консалтинг департаменти директори Ожет Шегирбаев қайд этганидек, агар давлат идоралари хорижий ҳукумат билан музокаралар олиб борса, компания давлат  қўллаб-қувватлови оператори сифатида ҳаракат қилишга тайёр.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

2019 йилнинг сентябрь ойидан ҳозирга қадар Хитой томони билан ҳеч қандай меморандум тузилмаган. Даставвал Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг Давлат божхона бошқармаси меморандум имзолаши керак. Кейин Хитой бозори очилади. Шундай қилиб, ҚХВ Ташқи ишлар вазирлиги орқали қандай маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақида Хитойга маълумот юборади. Шунинг учун давлат органларининг фаол иштироки зарур”,  деди у.

Qazaq Organic Union вакили яқин келажакда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича йўл харитаси эълон қилинишини айтди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани минтақаси департаменти ХХР бошқармаси бошлиғи Алмас Сейтакинов тармоқ давлат идоралари билан биргаликда маҳаллий маҳсулотлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ХХР бозорига олиб кириш, шунингдек, саноат идораси сифатида музокаралар ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари икки ҳафта ичида 1,5 баробарга ошди

EastFruit

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

EastFruit

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин