Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда

Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов ёқишга тўғри келди. Бироқ, ҳамма дарахтларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мевали дарахтларнинг бир қисми қуриб қолди. Баҳорги аёз апрель ойига келибгина якунланди.

Гуллаган дарахтларни ҳимоялаш билан бир неча кунлаб банд бўлган боғбонлар мамлакатда боғдорчиликдаги рискларни суғурталаш тўғрисидаги қонунни жорий этиш илтимоси билан яна расмийларга мурожаат қилишди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

«Бир йилдан зиёд вақтдан бери Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу масалани айтиб келяпмиз. Нима учун боғдорчилик кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари каби суғурта ҳодисасига киритилмаган? Ҳар йили бир хил гапни эшитамиз – бу масала кўриб чиқилмоқда, иш жараёни кетмоқда. Аммо, бу масала кўриб чиқилаётган даврда боғбонлар юзлаб миллион тенге миқдорида тузатиб бўлмас йўқотишларга дуч келяпти”, дея таъкидламоқда фермерлар.

Боғбонлар расмийларни фаолроқ бўлишга, боғдорчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотни йўлга қўйишга ундамоқда. Зеро, шундагина Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини тўлиқ намоён этиши мумкинлиги айтиляпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин