Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мураккаб иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда бу йил мевали экинларни суғурталашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар берди.

Янги суғурта маҳсулоти ўтган йили хорижий маслаҳатчилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Қозоғистонда синовдан ўтказилган. Аммо синовлар давомида камчиликлар аниқланди, бу эса лойиҳани амалга оширишга имкон бермади, деб хабар қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

«Айни пайтда Қишлоқ хўжалигини суғурталаш ассоциацияси Германия-Қозоғистон аграр-сиёсий мулоқоти, Swiss Re қайта суғурталовчи ташкилоти ҳамда Agroinsurance International билан ҳамкорликда маҳсулот сифатини ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Узоқ муддатли маълумотлар асосида амалга оширилган барча зарур ҳисоб-китоблар якунланди, қайта суғурталовчи ташкилот билан келишиб олинмоқда, шундан сўнг суғурта маҳсулоти маҳаллий суғурта компанияларида синовдан ўтказилади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Қайд этилишича, мева плантацияларининг суғурталанишини икки йўналишда жорий этиш режалаштирилган: экинларни табиат ҳодисалари ва касалликлардан суғурта қилиш, шунингдек, кўп йиллик экинларнинг ўзини мулк сифатида суғурталаш.

2020 йилдан эътиборан, Қозоғистон агросаноат мажмуида ихтиёрий суғурта тизими ишламоқда. Унинг оператори бугунги кунда Аграр кредит корпорацияси ҳисобланади.  Ўсимликшунослик соҳасида ғалла (буғдой, сули, арпа, маккажўхори), кузги ва мойли экинлар (кунгабоқар, зиғир, рапс), чорвачиликда қорамол, майда қорамол, от ва қушларни суғурталаш маҳсулотлари амал қилади.

Мевали экинларни суғурталаш амалиёти бу йил жорий этилиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин