Бош саҳифаЯнгиликларҚовун Украинада бир ҳафта ичида анчагина қимматлади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Қовун Украинада бир ҳафта ичида анчагина қимматлади

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Украинада бу ҳафта қовун нархи сезиларли даражада ошди. Ушбу сегментдаги нархлар ўсишининг асосий омиллари маҳсулот бўйича таклифнинг мавсумий қисқариши, шунингдек, истеъмолчиларнинг фаол талаби бўлди.

Шундай қилиб, ўтган ҳафта билан таққослаганда, Украина фермер хўжаликларида қовун ўртача 33%га қимматлашди,  фермерларнинг фикрича, бу биринчи навбатда, маҳсулот етказиб беришнинг мавсумий камайиши билан боғлиқ. Бугунги кунга келиб, жанубий ҳудуддаги кўплаб фермер хўжаликларида қовуннинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олиш деярли якунланди. Шу билан бирга, кейинги навлар йиғим-теримига шу ой охирида киришиш режалаштирилган. Бундан ташқари, айни босқичда кўплаб маҳсулот етиштирувчилар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қовуннинг сифати билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди.

Шундай қилиб, бугунги кунда фермерлар улгуржи қовунни даладан 4-8 грн/кг ($0,015-0,30) нархларда жўнатишмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, ҳозирги вақтда Украина фермер хўжаликларида қовун ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 23% қимматроқ. Соҳа мутахассисларининг фикрича, нархларнинг бундай жиддий фарқи, биринчи навбатда, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакатда қовун етиштиришнинг камайиши билан боғлиқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тарвуз атрофидаги шов-шувлар Ўзбекистонда унинг ички савдосини кескин камайтириши мумкин

EastFruit

Олма бозори 2022/23: глобал ва минтақавий тенденциялар шарҳи

EastFruit

Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ўсишда давом этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин