Бош саҳифаЯнгиликларҚандай қилиб картошкадан юқори ҳосил олиш мумкин – фермердан лайфхаклар
Янгиликлар

Қандай қилиб картошкадан юқори ҳосил олиш мумкин – фермердан лайфхаклар

Об-ҳаво шароити картошка ҳосилдорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан биридир. Сифатли картошкадан юқори ҳосил олиш учун яна нималарни эътиборга олиш керак? Бу хусусда «Межиричка» фермер хўжалиги раиси Николай Бойченко «Agrigator«га эксклюзив шарҳида маълум қилди.

«Картошкани 20 март санасида эккан йилларимиз ҳам бўлган. Энг аввало, тупроқни экин экишга тайёрлаш зарур. Шу мақсадда биз гектарига 20 тоннагача тайёр компост сепамиз ”, дейди Житомир вилояти (Украина)даги 300 гектар майдонда картошка етиштирувчи фермер хўжалиги раҳбари.

Бундан ташқари, Николай Бойченконинг сўзларига кўра, юқори сифатли уруғ материали яхши ҳосил олишнинг кафолатидир.

«Фермер хўжалигимиз «Aгрико Украина» компанияси билан 2006 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Биз Ғарбий Европа селекциясининг юқори сифатли картошка уруғини етказиб берувчи ташкилот Украинада ишлаётганидан жуда ҳам мамнунмиз. «Aгрико» таклиф қилаётган картошка навлари жуда серҳосил», дейди Николай Бойченко.

Унинг қўшимча қилишича, «Aгрико Украина»га тегишли уруғлик картошканинг барча навлари Украина шароитида етиштиришга жуда ҳам мос. Шу билан бирга,» Межиричка» фермаси далаларида синаб кўрилган биринчи картошка нави – Пикассо, сўнг Ривьера эди.

Шунингдек ўқинг: Украина фермерлари асосан қурғоқчиликка бардошли, эртапишар картошка навларини танламоқда – Николай Гордийчук, “Агрико-Украина”

“Тахминан 4-5 йил аввал «Aгрико» компанияси Украина бозорига «Aризона» навини тақдим этди. Илгари биз  «Рокко» нави билан ҳам ишлаганмиз, бугун эса унинг ўрнини янги «Рудольф» нави эгаллади, биз уни ҳозир синовдан ўтказяпмиз. Ҳар йили «Aгрико»дан 40-60 тонна уруғлик картошка (бирваракайига 3-4 хил нав) харид қиламиз», дейди Николай Бойченко.

Житомир вилоятидаги далаларда картошка етиштиришда «Межиричка» фермер хўжалиги суғоришдан фойдаланмайди. Картошканинг кейинги савдоси супермаркетлар тармоғида амалга оширилади.

Ферманинг маҳсулот сақлаш ҳажми – 4 минг тоннага яқинни ташкил этади. «Биз картошка омборини 2001 йили қурдик – бунинг учун  собиқ сигир фермасини қайта жиҳозлашга тўғри келди»,  дейди Николай Бойченко.

«Ҳар доим ёнингда бўлиб,  билими ва тажрибаси билан бўлишишга тайёр одамлар билан ишлаш ёқимли», – дейди Николай Петрович. Унинг айтишича, Голландиянинг «Aгрико»  компанияси мутахассислари хўжаликка мунтазам равишда келиб, уруғлик картошкани етиштириш бўйича барча керакли маслаҳатларни беришади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин