Бош саҳифаЯнгиликларПрогноз: Венгрияда олма ҳосили ўтган йилга нисбатан 50% кам бўлади
Янгиликлар

Прогноз: Венгрияда олма ҳосили ўтган йилга нисбатан 50% кам бўлади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилги мавсумда Венгрияда олма ҳосили 300-350 минг тоннани ташкил қилади, бу дегани – ўтган йилга нисбатан 50 фоизга камдир. Ўтган йилги мавсумда Венгрияда 520 минг тонна ҳосил йиғиб олинган эди. Бу ҳақида Fruit-inform нашри FreshPlaza портали ҳаволаси орқали хабар берди.

FruitVeb — Венгрия мева-сабзавот савдоси билан шуғулларувчи корхоналар ассоциацияси бошқарувчи директори Петер Келемен бу рақамларни Уйфехерто шаҳрида бўлиб ўтган Олма етиштирувчилар профессионал форумида маълум қилди.

Агар вазият бугунгидек бўлаверса, мен бир неча йилдан сўнг кўплаб олма етиштирувчилар деҳқончиликни тўхтатиб қўйишидан қўрқаман.  Охирги марта 2007 йилда (214 минг тонна) ва яна 2011 йилда (300 минг тонна) қаттиқ совуқ туфайли шундай кам ҳосил олган эдик. Сотувга яроқли 100-120 минг тоннагача сархил  мева етиштирилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу эса ички бозор эҳтиёжларини қондиришгагина етади. Бироқ, олма шарбати концентратини ишлаб чиқариш учун хомашё етишмаслиги мумкин ва бу катта муаммога айланади«, деди Петер Келемен.

Шунингдек ўқинг: Prognosfruit: WАPА Европа Иттифоқида олма етиштириш даражаси ўсиши ва европалик боғбонлар учун мавсум қийин кечишини башорат қилмоқда

Венгрияда баҳор фаслиданоқ иссиқ ҳаво ҳукм сурди. Охирги 90 кун ичида — 20 майдан то ҳозирги кунга қадар, олма етиштириладиган асосий ҳудудларда ёғингарчилик етишмовчилиги 130-150 мм атрофидадир. Бу йиғим-терим арафасида мевалар тўкилишига олиб келади. Кўпгина боғларда тунлари енгил совуқ туфайли гуллаш кам бўлди. Мазкур омил ҳам олма етиштиришнинг узоқ муддатли мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига қўяди.

Олма етиштирувчилар учун мавжуд баъзи ечимлар жуда қиммат.

Мева етиштиришнинг икки тури мавжуд. Улардан бири сархил маҳсулотлар бозорига қаратилган. Бу кўпроқ юқори технологияли боғларга тааллуқли бўлиб, боғни совуқ ҳамда дўлдан ҳимоялашни талаб этади ва анчагина капитал зарур. Бундай боғни барпо этиш гектарига 60 000 дан 70 000 еврогача тушади. Қайта ишлаш учун олма етиштириш жуда мураккаб, чунки сотув нархи арзонлиги боис, фермерларнинг даромад олиши қийин. Олма шарбати концентрати учун маҳсулот етиштирмоқчи бўлсангиз, ўсиш жараёнлари тўлиқ механизациялашган махсус боғга эга бўлишингиз керак. Ўшанда фермер харажатларни даромадни таъминлай оладиган даражада қисқартириши мумкин.  Венгрияда механизация мавжуд бўлган самарали боғлар бор бўлса-да, улар  ҳануз баҳорги совуқлардан азият чекиши мумкин. Бу жуда катта муаммо”, дейди Петер Келемен.

Венгрия олма етиштирувчилар ассоциацияси раҳбарининг сўзларига кўра, бир неча йил ичида кўплаб боғбонлар бизнесларини ёпишга мажбур бўлишади.  Негаки, ҳар йили фермерлар ноқулай об-ҳаво шароитларининг оқибатлари — баҳорги совуқлар, ёғингарчилик етишмаслиги ёки жуда кучли ёмғирлар муаммоси билан курашишига тўғри келмоқда. Буларнинг бари фермерлар учун катта риск туғдиради. Уни камайтиришнинг ягона йўли — боғни ҳимоялаш учун технологияга сармоя киритишдир. Бироқ, буни фақат тўғридан-тўғри чакана савдога йўналтириладиган олмани етиштирувчи фермерлар уддалай олади. Ва одатда, қайта ишлашга мўлжалланган олма етиштирувчиларнинг бундай инвестицияларга қурби етмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

EastFruit

Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

EastFruit

Молдовада «Гала» навли олманинг нархи паст, ўсиш учун эса ҳозирча асос йўқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин