Бош саҳифаЯнгиликларПрогноз: Мисрда саримсоқ етиштириш ҳажми 50 фоизга камаяди
Янгиликлар

Прогноз: Мисрда саримсоқ етиштириш ҳажми 50 фоизга камаяди

Жорий мавсум Мисрда саримсоқ етиштириш 50% гача пасайиши кузатилади.  Е2М компаниясининг бош директори жаноб Энтони Минанинг сўзларига кўра, бундай пасайиш меъёрий ҳолат ва ҳар икки йилда бир маротаба содир бўладиган ҳодиса —ҳажмларнинг камайиш циклига мутаносибдир.

Энтонининг қайд этишича: «Январь ва февраль Мисрда саримсоқ етиштириш учун энг муҳим ойлар саналади ва ушбу даврдаги об-ҳаво шароити жуда муҳимдир. Шароитлар мақбул экан, биз сифатли маҳсулот кутамиз. Бироқ, икки йиллик ортиқча маҳсулот етиштиришдан сўнг бу мавсумда ҳажмлар камайиши мумкин. Чунки кўплаб фермерлар зарар кўрди ва саримсоқ экини майдонларини қисқартирди».

Унинг сўзларига кўра, Шарқий Европадаги сиёсий вазият ҳам ушбу пасайишга туртки бермоқда, дея хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

Е2М компанияси ўз экинларини экиш асносида таклифнинг бундай пасайишини прогноз қилган. Энтони қўшимча қилади: «Биз 2015 йилда саримсоқ экспортини бошлаганимизда уни қадоқлаш станцияларидан, кейинроқ эса тўғридан-тўғри фермерлардан олар эдик.  Бугунги кунда ҳажмни назорат қилиш ва барқарор етказиб беришни таъминлаш учун ўз саримсоқ плантацияларимиз бор».

Компания 2015 йилда Австралиянинг Мельбурн шаҳрига саримсоқнинг биринчи контейнерини жўнатган эди. Ўшандан бери мазкур компания Австралия, Канада, АҚШ ва Тайван бозорларига саримсоқ экспортини йўлга қўйди, ушбу мамлакатларда Е2М компанияи саримсоқнинг етакчи экспортёри ҳисобланади.

Маҳсулот етиштирувчи компания ускуналарга сармоя киритиш орқали ўз таъминотини тўлиқ назоратга олди: «Биз саримсоқни сараловчи  машина сотиб олдик ва ҳатто Мисрдаги бошқа экспортёрларга сотиш учун ҳам ушбу машиналарни импорт ҳам қилдик. Бизнинг бизнесимиз миқдорга эмас, балки сифатга ва бозоримизда талаб юқори бўлган калибрдаги саримсоқларни етказиб беришга асосланган».

Е2М компанияси цитрус мевалар, анор, пиёз, картошка, узум қулупнай, хурмо каби маҳсулотларни ҳам экспорт қилади.

«Саримсоқ бизнеси нуқтаи назаридан, ҳамкорлик қилинаётган мамлакатларда шартномалар шартларини бажаришда давом этамиз ва Европа ҳамда Африкадаги бошқа бозорларга чиқишни ҳам режалаштирмоқдамиз.  Бизда қизил саримсоқнинг ҳам, оқининг ҳам ҳар бир бозорга мос ўлчамлари мавжуд», дейди Энтони.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср Туркияни ортда қолдириб, Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланди

EastFruit

Қирғизистон ҳам пиёз экспортини таъқиқлади

EastFruit

Тожикистонда пиёз, сабзи ва картошка экспортига чекловлар жорий этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин