Бош саҳифаЯнгиликларПомидор, қалампир ва лимон – Туркия мева-сабзавот экспортида Топ-3 талигидан жой олди
Янгиликлар

Помидор, қалампир ва лимон – Туркия мева-сабзавот экспортида Топ-3 талигидан жой олди

Жорий йилнинг апрель ойида Туркиядан янги узилган мева-сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 70 фоиз ўсиб, $ 201,7 миллионга етди.

Бу ҳақда Ўрта ер денгизи минтақасининг сархил мева-сабзавотларни экспорт қилувчилар уюшмаси раиси Неждат Син маълум қилди.

Неждат Синнинг фикрига кўра, туркия сабзавот ва мевалари юқори сифатли, хавфсиз, бой ассортиментига эга, деб ёзади “Aнадолу” агентлиги.

Туркия апрель ойида 327 761 тонна янги узилган мева-сабзавотларни экспорт қилган.

Шунингдек ўқинг: Туркия компанияси Жамбил вилояти (Қозоғистон)да мева етиштириш ва қайта ишлашга 92 миллион доллар инвестиция киритмоқда

Мева-сабзавот экспорти жорий йилнинг апрель ойида йиллик асосда табиий кўрсаткич (вазни) бўйича 69% фоиз, қиймат кўрсаткичи бўйича 70% га ўсди, дейди Неждат Син.

Ҳисобот даврида сабзавот экспорти 98,9 миллион долларни, мевалар экспорти эса 57,6 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, помидор энг талабгир маҳсулотга айланди. Шу йилнинг апрель ойида Туркиядан помидор экспорти 41,9 миллион доллар қийматида эди. Иккинчи ўриндан булғор қалампири жой олди. Ушбу маҳсулот экспорти апрель ойида 27,1 миллион долларга етди. Шунингдек, ТОП-3 маҳсулотлар таркибига лимон ҳам киради, унинг экспорти қиймати 24,3 миллион долларни ташкил этди.

“Ўтган ойда Россия Туркияда етиштирилган янги сабзавот ва меваларнинг асосий импортчисига айланди. Ушбу маҳсулотларнинг Россияга экспорти 85 фоиз ўсиб, 57,5 миллион долларни ташкил этди. Шунингдек, уч етакчи мамлакатлар қаторига Руминия ҳам кирди, ушбу мамлакатга экспорт  – 30,1 миллион доллар (64 фоиз ўсиш)ни, Ироққа экспорт – 14,3 миллион доллар (81 фоиз ўсиш)ни ташкил этди», деди Син.

Бундан ташқари, Ҳиндистон, Ливия, Сурия, Косово ҳамда Беларусга экспорт ҳажми беш бараваргача ўсди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди

EastFruit

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот экспортини қисқартирди

EastFruit

Данакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли – супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин