Бош саҳифаЯнгиликларПольшалик экспортчи: бу мавсумда олма ҳосилига ноодатий об-ҳаволардан талофат етмади
Янгиликлар

Польшалик экспортчи: бу мавсумда олма ҳосилига ноодатий об-ҳаволардан талофат етмади

Польша олмасининг янги ҳосилига кескин об-ҳаво шароити таъсир қилмади. Сўнгги ҳафталарда об-ҳаво жиҳатдан ҳеч қандай кутилмаган ҳодиса юз бермади, экспортчиларнинг бирини сўзларига кўра, бу эса ҳосил ҳажми бироз юқорироқ бўлишини англатади. Бу ҳақда EastFruit FreshPlazaга асосланиб хабар беради.

Польшалик олма етиштирувчилар учун об-ҳаво яхши келди. Польша олма экспортёрлари фирмаси – “Galster”нинг сотувлар бўйича раҳбари Матеуш Вайнертнинг сўзларига кўра, боғлар янги мавсум олдидан эҳтимолли зарарлардан омон қолди. “Ҳозирча боғларимиздаги вазиятга нисбатан умид билан қараяпмиз. Биз олмаларимизни парвариш қилиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз ва ҳар мавсумда мева етиштирувчиларга ўз маслаҳатларимизни берамиз. Ҳозир шуни айтиш мумкинки, дўл сингари барча муаммолар бизни четлаб ўтди ва биз янги ҳосилни тугатгунимизга қадар шундай бўлиб қолишига умид қиламиз”.

“Ўтган мавсумнинг сўнгги ойлари қийинроқ кечди, чунки барча мижозларнинг аниқ истакларига мос келиш тобора қийинлашиб бормоқда”, – деб айтади Вайнерт. “Жорий мавсумда асосий вазифамиз сўнгги ойларда мижозларимизнинг барча талабларини қондиришдан иборат бўлди. Биз баъзан амалга ошириш қийин бўлган ҳолатларда мижозларимизга “йўқ” ёки “буни қила олмаймиз” деб айтмаслик учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Шунингдек, биз сўнгги бир неча ой ичида Gala Royal олма етиштириладиган янги боғ барпо қилдик, келажакда ундан умидимиз катта”, – дея таъкидлайди экспортёр.

Шунингдек ўқинг: Молдовада эртаги олма навлари одатдагидан анча кеч пайдо бўлади ва ҳосилдорлик ҳам камаяди

Вайнерт олма савдоси аввалги мавсумга нисбатан бироз юқори бўлишини кутмоқда. Мева ҳажми ўртача бўлиши тахмин қилинмоқда, Galster мижозлари учун эса айнан шу керак: “Ҳозирда олма учун талаб унча кўп эмаслиги сир эмас. Яхшиям мижозларимиз билан бевосита алоқадамиз ва янги мавсум бошланишини режалаштирмоқдамиз. Янги мавсум йиғим-теримидан чиндан ҳам яхши сифатли маҳсулот кутмоқдамиз. Чунки баҳорда дўл ва совуқ билан боғлиқ муаммолар юз бермади. Олма ҳосилини ўртача катталикда бўлишига эришдик, чунки бизнинг мижозларимизнинг асосий талаби ҳам шу. Йиғим-терим ҳажми қониқарли бўлади, эҳтимол ҳосил ҳажми юқори бўлиши мумкин, аммо якуний тахмин қилиш учун кутиш керак бўлади, чунки ҳосил терими охирлашига ҳали узоқ вақт бор”, – дейди Матеуш Вайнерт.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россия Федерациясида малина терими фаол босқичга ўтди

EastFruit

Канада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул!

EastFruit

Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин