Бош саҳифаЯнгиликларПольшада Марказий осиёликлар Украина мавсумий ишчилари ўрнини эгаллаши мумкин
Янгиликлар

Польшада Марказий осиёликлар Украина мавсумий ишчилари ўрнини эгаллаши мумкин

Польшадаги қулупнай ва мевалар йиғим-теримига уруш туфайли кела олмаган украиналик эркаклар ўрнини Марказий Осиё, биринчи навбатда, Қозоғистон ва Ўзбекистон  ишчилари эгаллаши мумкин. Бу ҳақида АgroТimes Rzeczpospolita ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, апрель ойи охирида Польшада қарийб бир миллион нафар хорижий ишчи рўйхатга олинган: “Уларнинг деярли тўртдан уч қисми украиналиклар, шундан иш бошлаган 132 минг киши қочқинлардир. Ва булар, асосан, аёллар бўлиб, жангга кетган 100 мингга яқин украиналик эркаклар ўрнини тўлдириш улар учун қийин”.

Бу йил юз минглаб украиналик мавсумий ишчилар Польшага келмаслиги башорат қилинмоқда.

Сарсабил етиштирувчиларга ўз таъсирини кўрсатган ишчилар етишмовчилиги қулупнай, мева етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қурилиш компанияларида ҳам сезилмоқда.

Собиқ Иқтисодиёт вазири, ҳозирги пайтда Польша-Осиё Савдо-саноат палатаси президенти Януш Пихоцинский ушбу муаммонинг ечими билан боғлиқ ғояни таклиф қилди: намунали, интизомли ишчилар, жумладан, пайвандчи, ҳайдовчи ва қурувчи каби кам сонли мутахассисларни Марказий Осиё давлатларидан, асосан, Ўзбекистон ва Қозоғистондан топиш мумкин. Чунки, Россияга қарши қўлланаётган иқтисодий санкциялар у ерда меҳнат қилаётган минглаб ўзбек, қозоқ ва арман миллатига мансуб ишчиларни даромадсиз қолдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Бу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади

EastFruit

Португалия фермасида роботлар малина ҳосилини териб олишга киришди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин