Бош саҳифаЯнгиликларПокистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди
Янгиликлар

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида Покистон ва Афғонистон Ўзбекистондан мева-сабзавот истеъмолчиларининг етакчи бешталигига кирди.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Покистонга 16,8 миллион долларлик 6,2 минг тонна, Афғонистонга эса 11,3 миллион долларлик 15,7 минг тонна мева-сабзавот жўнатилган, деб ёзмоқда Nuz.uz.

Аввалроқ East Fruit расмий статистик маълумотларга таяниб, Покистонга Сурхондарё вилоятидан эртапишар сабзавот ва мевалар етказиб беришнинг қарийб учдан бир қисми,  Афғонистонга эса 20 фоиздан ортиғи тўғри келиши ҳақида хабар берган эди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавот экспортининг қиймат бўйича энг катта ҳажми Россия Федерацияси улушига тўғри келган. Ушбу мамлакатга 59,3 миллион долларлик 68,8 минг тонна сабзавот ва мева (мева-сабзавот маҳсулотлари умумий ҳажмининг 24,7 фоизи) жўнатилган.

Иккинчи ўринда Қозоғистон  бўлиб, у ерга 57,2 миллион долларлик (23,8 фоиз) 191,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатилган.

Ундан кейинги ўринда 35 миллион долларлик (14,6 фоиз) 41,8 минг тонна Ўзбекистон сабзавот ва меваларини импорт қилган Хитой турибди.

Жами мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган тўрт ой давомида 403,2 минг тоннани ташкил этиб, қиймат ифодасида 239,9 миллион долларга етди (2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 23,1 фоизни ташкил этди).

2022 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши 3,4 фоизни ташкил этди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий бозорлари – Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой ва Покистондир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин