Бош саҳифаЯнгиликларПластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди
Янгиликлар

Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди

ЕИда бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, дейлик, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Зотан, нафақат европаликлар, балки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда. Чунки охирги 10 йил ичида инсоният аввалги бутун тарих давомидаги даврдан-да кўпроқ пластик чиқиндилар чиқарган. Кўпинча унинг ўрнига ўсимлик хомашёсидан ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, Украинадаги бир стартап ерга тушган барглардан қоғоз ва бир марталик ликоплар ишлаб чиқармоқда. Сум вилоятидаги олимлар эса крахмалдан биопакет яратишди. Шунингдек, еса бўладиган идишлар ҳам бор. Масалан, кофе учун вафлили стаканлар ёки бодрингдан ясалган ичимлик идиши, деб хабар беради SEEDS.

“Океанларда, тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 4,4 миллион пластик идишлар мавжуд. Бодрингдан идиш тайёрлашдан кўзланган пировард мақсад – пластик чиқиндиларни камайтиришга кўмаклашишдир. Ушбу идишнинг бошқа рақобатчилардан устун жиҳатлари нимада? Бодринг идиш нафақат атроф муҳит учун фойдали, балки сиз салқин ичимликни ичиб бўлганингиздан кейин жуда хуштаъм туюлади. Мен ушбу маҳсулот тайёрланиши, реклама қилиниши ва дунёга келиши учун маблағ йиғмоқдаман. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги бу ишларимиз фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдир”, деб ёзади бодринг идишлар ихтирочиси, 28 ёшли Томас Адейр инвестиция йиғиш бўйича kickstarter.com платформасида.

Умуман, стартапни ишлаб чиқаришга қўйиш учун краудфандинг платформасида 36 минг доллар тўплаш керак. Бунинг учун Томасда яна бир ой вақт бор.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Экзотик азимина – уни тижорий етиштириш истиқболлари қандай?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин