Бош саҳифаЯнгиликларПерулик голубика етиштирувчилар экспортни кўпайтириб, янги бозорлар кашф этишмоқда
Янгиликлар

Перулик голубика етиштирувчилар экспортни кўпайтириб, янги бозорлар кашф этишмоқда

Перу голубика ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (ProArandanos) хабарига кўра, 2021/22 йилги мавсумда ушбу мамлакатдан голубика экспорти 200 минг тоннадан ошади. Экспорт маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмининг ўтган мавсумга нисбатан ўсиши тахминан 25%ни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

AҚШга Перу голубикасини етказиб бериш 22 фоиз (тахминан 105 минг тоннагача), Европага 20 фоиз (65 минг тонна), Хитойга 111 фоиз (30 минг тонна) ва бошқа бозорларга 12 фоиз кўпаяди.

2021/22 йилги мавсумда Перудан AҚШга голубика етказиб бериш улуши умумий экспорт ҳажмининг 49 фоизини, Европага – 32 фоиз, Хитойга – 17 фоиз, бошқа бозорларга – 2 фоизни ташкил этади, деб ёзмоқда FruitNews.

ProArandanos президенти Даниэль Бустамантенинг айтишича, 2019/20 йилги мавсумдан сўнг голубика етиштирувчилар тез адаптациялашувига тўғри келди, аммо Перудаги голубика сектори муваффақиятли йиғим-теримга тайёргарлик қилиши ва чоралар кўриш учун вақт етарли бўлди.

Шунингдек ўқинг: Евгений Харлан: «Бугунги кунда голубикани экспорт қилишдан кўра, Украина ички бозорида сотиш афзалроқ»

2021 йилда ProArandanos фермерлари Корея, Индонезия, Япония ва Вьетнам каби Осиёдаги янги бозорларга маҳсулот экспортини бошлашни режалаштиришмоқда. Аммо бу ҳар бир мамлакатнинг фитосанитария талабларига боғлиқдир.

«Бизнинг ривожланиш стратегиямиз – янги бозорларни кашф этишда давом этиш ва Перу голубикасини ижобий таъсир кўрсатувчи, сифатли, ишончли, экологик соф маҳсулот сифатида таништиришни давом эттиришдир», дейди Даниэль Бустаманте.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин