Бош саҳифаЯнгиликларПавлоград (Қозоғистон)да «даладан пештахтага» тамойилидаги янги деҳқон бозори очилади
Янгиликлар

Павлоград (Қозоғистон)да «даладан пештахтага» тамойилидаги янги деҳқон бозори очилади

Декабрь ойи охирига қадар Павлодар (Қозоғистон)да янги савдо объекти очилади, у «даладан пештахтага» концепцияси доирасида ишлайди. Деҳқон бозори харидорларга сархил ва сифатли маҳсулотларни арзон нархларда етказиб беради. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Савдо қўмитаси матбуот хизмати хабарига таяниб, ElDala.kz сайти хабар берди.

Ушбу деҳқон бозорида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан ташқари, барқарорлаштириш жамғармаси ва фермерларнинг маҳсулотларини сақлаш учун ҳам шароитлар яратилади. Ушбу мақсадлар учун умумий майдони 180 квадрат метрлик совутиш камералари жиҳозланади.

Павлодар вилояти Савдо департаменти раҳбари Даулен Кабдушевнинг айтишича, янги деҳқон бозорида фермерлар учун ижара нархи бошқа савдо жойларига нисбатан анча арзон бўлади. Бу ўз навбатида маҳсулотларни бошқа бозорларга нисбатан арзонроқ нархларда сотиш имконини беради.

Аслида бу янги бозор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, ҳафтада бир марта эмас, ҳафтанинг олти куни давомида ишлайди. Янги деҳқон бозорининг лойиҳа қуввати 100 та ёпиқ ва 100 та очиқ турдаги дўконларни ўз ичига олади. Бозорга келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида бозор ҳудуди 100 та машинага мўлжалланган тўхташ жойлари билан таъминланган”, дейилади Савдо қўмитаси хабарида.

Бугунги кунга қадар металл конструкцияларни қуриш ишлари якунланиб, ёпиқ бозор ва тайёр маҳсулотлар омборининг девор панеллари ўрнатилди, шунингдек, очиқ турдаги савдо учун шийпон ҳозирланди. Бозорда савдо витриналари, пештахталар ва ускуналар ўрнатилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин