Бош саҳифаЯнгиликларОзиқ-овқат чиқиндилари бозори: ечимлар ва истиқбол
Янгиликлар

Озиқ-овқат чиқиндилари бозори: ечимлар ва истиқбол

Аҳоли турмуш даражаси қанчалик баланд бўлса, озиқ-овқат дўконларидаги харидорлар шу қадар талабчандир: олма пўстлоғидаги кичик бир доғ ёки сабзининг номукаммал шакли ҳам уни ахлатга ташлаб юбориш учун важ бўлади. Ёки аксинча: инқироз пайтида озиқ-овқат нархи ошганда, идеал маҳсулотга интилиш оқилона прагматизмга ўз ўрнини бўшатиб бериши ҳам мумкин.

Future Market Insights (FMI) ҳисоботига кўра, озиқ-овқат чиқиндилари маҳсулотлари бозори 2022 йилда 52,91 миллиард долларга баҳоланган ва 2032 йилга бориб, ўртача йиллик ўсиш суръати билан 83,26 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.

Fruit-Inform маълумотларига кўра, озиқ-овқат чиқиндиларига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш тенденцияси аҳоли керагидан ортиқ озиқ-овқат харид қилиб, кейин уни ташлаб юборадиган бой мамлакатлар учун зарурдир. Зеро, бугунги кунда исрофгарчиликка қарши ўлароқ, маҳсулот истеъмоли бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқишни тарғиб қилувчи янги ҳаракатлар пайдо бўляпти.

Косметик мезонларга риоя қилмаслик (яъни, мева-сабзавотларнинг номақбул кўриниши) – харидорлар раддиясининг асосий сабабларидан бири ва айни пайтда янги бозорнинг драйверидир.

АҚШ қишлоқ хўжалиги ҳисоб-китобларига кўра, Америка супермаркетлари мева-сабзавотларнинг биргина косметик нуқсонлари туфайли йилига ўртача 15 миллиард доллар зарар кўради. Ваҳоланки, ушбу маҳсулотлар озуқавий қиймат жиҳатидан бозорда сотиладиганларидан ҳеч қолишмайди. Умуман олганда, бу озиқ-овқат чиқиндилари бозоридаги маҳсулотлар учун кенг имкониятлар эшигини очувчи омилдир.

Кичик ва ўрта бизнеснинг айрим вакиллари, яъни, ишлаб чиқарувчилар косметик мезонларга жавоб бермайдиган бундай маҳсулотларни арзонроқ нархларда қайта сотмоқда. Баъзида «номақбул» мева-сабзавотлар хариди  бўйича шартномалар ҳам дўконлар, ҳам фермерлар билан аввалдан тузилади. Натижада, савдо занжиридаги ҳамма фойда кўради: фермерлар ҳам, харидорлар ҳам, сотувчиларнинг ўзи ҳам.

Қайта ишлашнинг афзаллиги

Бозорнинг иккинчи ҳаракатлантирувчи кучи – бу қайта ишлашдир. Масалан, Ҳиндистон тонналаб озиқ-овқат чиқиндиларини ишлаб чиқаради. Пектин манбаи бўлмиш манго пўстлоғи жуда кўп миқдорда ахлатга ташлаб юборилади.

Бироқ, Ҳиндистон пектин импортига кучли қарамдир. Пектиннинг махсус класси – LM пектин (паст метоксинли пектин) мавжуд бўлиб, у, асосан, мамлакатда машҳур  ширинлик – паст калория мармеладлар ишлаб чиқаришда қўлланади.

Манго пўстлоғи ёки манго чиқиндилари бундай пектинга жуда ҳам бойдир (пўстлоғи оғирлиги бўйича 20-30%).

Агар мангодан пектин олиш номақбул мевалар орасидан лимон шарбатини қўшиш орқали амалга оширилса, саноат чиқиндилари камайиб, пектин ишлаб чиқаришнинг барқарор муқобили яратилади. Бу эса ҳар икки меванинг ҳам чиқиндиларининг қўшимча қиймати ошишига ёрдам беради. Ва қайта ишлашнинг улкан имкониятларини очиб берувчи бундай мисоллар жуда кўп.

Бироқ, озиқ-овқат чиқиндиларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган технологиялар (патентланган)нинг баъзилари қимматга тушмоқда.

Бугунги кунда озиқ-овқат ва ичимлик ишлаб чиқарувчи ҳамда чакана савдогар сингари озиқ-овқат чиқиндиларидан маҳсулот етказиб бериш занжири воситачилари ўртача нархлардаги технология ва ускуналарга катта қизиқиш билдирмоқда. Шу боис, яқин келажакда янги махсус саноат пайдо бўлиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Қовоқчадан чипслар — украиналик фермерлар истеъмолчиларга фойдали егулик таклиф этмоқда

EastFruit

Тожикистонда хурмодан чипслар тайёрлаш йўлга қўйилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин