Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг «Бухоро-Агро» ЭИЗ ҳудудидаги иссиқхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилади
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг «Бухоро-Агро» ЭИЗ ҳудудидаги иссиқхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилади


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.

Ҳужжат мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхоналарни молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, қишлоқлар аҳолисини иш билан банд қилиш ва даромадларини ошириш учун янада қулай шарт-шароит яратишга қаратилган. Хусусан, унда “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм)

Мазкур қарорга мувофиқ, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, шунингдек, “Бухоро-Агро” ЭИЗда иссиқхоналарни давлат дастурлари ва давлат қарзи доирасида кредитлаш муддати 7 йилдан 10 йилгача белгиланди, иссиқхона хўжалиги учун аввал ажратилган кредитлар муддати 3 йилгача узайтирилди.

Бундан ташқари, хорижий валютадаги кредитларни миллий валютага қайта расмийлаштириш ва амалдаги компенсацияларни тақдим этиш тўғрисидаги шартномага эга бўлган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз харажатларининг 5 фоизидан кўп бўлмаган қисми қопланиши белгиланди.

Ҳужжатда, шунингдек, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида иссиқхона хўжаликлари учун йиллик ҳосилнинг 50 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан таъминланиши кўзда тутилган. Шунингдек, 12 ой муддатга 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли муддат билан кредит бериш чоралари кўрилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!


Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин

This website uses “cookies” to improve your experience. You can instruct your browser to refuse all cookies or to indicate when a cookie is being sent. Accept Read More