Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан Россияга экспорт қилинган ўрикларда хавфли зараркунандалар аниқланди
Янгиликлар

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган ўрикларда хавфли зараркунандалар аниқланди

“Россельхознадзор” мутахассислари Тольятти (РФ) шаҳрига Ўзбекистондан етказиб берилган ўриклар партиясини назоратдан ўтказди. Текширув натижасида меваларнинг барчасида зараркунандалар мавжудлиги аниқланди.

Мутахассислар фикрига кўра, 7 тонна ўрикдан шарқий куя (восточная плодожорка) топилган. Ушбу зараркунанда кўплаб мева ўсимликлар учун хавфли ҳисобланади. Куя нок, гилос, олхўри, олма, беҳи, бодомга катта зарар етказиши мумкин. Мазкур зараркунанда мева ва унинг поясини бутунлай йўқ қилиб юбориш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан келтирилган 40 тоннага яқин гилос Омск (РФ) га киритилмади

«Гринлайн» МЧЖнинг меваларни вақтинча сақлаш омборида (Самара вилояти, Тольятти), “Россельхознадзор” бошқармасининг Саратов ва Самара вилояти ходимлари Россияда сотиш учун Ўзбекистондан олиб келинган 7 тонна янги ўрикни назоратдан ўтказди. Мутахассислар назорат давомида мазкур партияга карантин зараркунандаси – шарқий куя юққанини аниқлади, дейилади хабарда.

“Россельхознадзор”нинг Самара вилояти бўлими мазкур ўрик партияси эгасига махсус кўрсатмалар берди.

Зарарланган маҳсулотларни фумигация қилишга қарор қилинди – зараркунандалар заҳарли газлар ёрдамида бартараф этилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада?

EastFruit

Россия иссиқхоналарида сабзавот етиштириш деярли 8,5 фоизга ўсди

EastFruit

Россия Федерациясида малина терими фаол босқичга ўтди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин