Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади
Янгиликлар

Ўзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади

Ўзбекистон элчихонаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон маҳсулотларини Хитой бозорига олиб кириш бўйича фаол иш олиб бормоқда, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

Хитой Халқ Республикаси Раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Хитой Божхона бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан ловия ва қовун қоқи экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисидаги баённомалар имзоланди.

Имзоланган протоколлар Хитойга экспорт ҳажмини оширишда янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Тожикистоннинг музлатилган мева-сабзавотлари учун янги имконият – энди Европа Иттифоқига экспорт қилиш мумкин!

Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар санитария-гигиена меъёрлари, фитосанитария қоидалари ва баённомаларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.

Ўзбекистонлик фермерлар ўз маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилишни ташкил этиш учун Ўсимликлар карантини ва  ҳимояси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин, у қабул қилинган протоколларга мувофиқ, ХХР талабларига кўра етказиб берувчилар рўйхатини шакллантиради.

Аввалроқ Хитойга 17 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, гилос, мош, сархил қовун, кунжут кабиларни экспорт қилишга рухсат олинган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин