Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади
Янгиликлар

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси Гуанчжоу шаҳрида жойлашган Бош консуллиги билан ҳамкорликда ўзбек гилосининг Хитой бозорига экспортини кенгайтириш лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистоннинг “Uz-Segang” МЧЖ ва Хитойнинг «Guangdong Electric Shore SCM Technology» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учрашувда гилос экспорти бўйича Ўзбекистоннинг салоҳияти, асосий параметрлари, таъм сифати, режалаштирилган экспорт ҳажмлари ва логистика йўналишларининг батафсил тавсифи тақдим этилди.

Ўз навбатида, Хитойнинг «Guangdong Electric Shore SCM Technology» компанияси раиси Ван Вейхан жорий мавсумда ўзбек гилосини Хитойга олиб киришга катта қизиқиш билдирди. Бунинг натижасида томонлар Фарғона водийсидан Гуанчжоу шаҳригача ҳаво йўли орқали синов партияси етказиб берилишига келишиб олишди.

Шунингдек ўқинг: Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

2019 йилда ташкил этилган «Guangdong Electric Shore SCM Technology» компанияси экзотик мевалар, музлатилган сабзавотлар, барра мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти, денгиз маҳсулотлари импорти билан шуғулланади. Мазкур компания Хитойнинг йирик улгуржи бозорлари, супермаркетлари, электрон тижорат сайтлари, муассасалари, йирик меҳмонхоналари, давлат корхоналарини юқори сифатли хориж маҳсулотлари билан таъминлайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин