Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сўнгги уч ҳафтада пуштиранг помидор деярли 30 фоизга арзонлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада пуштиранг помидор деярли 30 фоизга арзонлашди

EastFruit таҳлилчилари сўнгги уч ҳафтада Ўзбекистон иссиқхоналарида етиштирилган пуштиранг помидор нархининг пасайиш тенденцияси кузатилаётганига эътибор қаратишмоқда. EastFruitнинг ҳафталик мониторингига кўра, 21 январдан 11 февралга қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 17 000 сўмдан 12 000 сўмга, яъни 29 фоизга пасайган.

Охирги уч ҳафтадаги бундай нарх динамикаси жорий йилдаги ўртача улгуржи нархлар ва ўтган йилги нархлар ўртасидаги фарқни қисқаришига олиб келди. Агар 2022 йилнинг 21 январида иссиқхонада етиштирилган пуштиранг помидорнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг худди шу санасидаги ўртача улгуржи нархлардан 127 фоиз юқори бўлган бўлса, уч ҳафта ўтгач, бу фарқ 2 баробардан кўпроққа қисқарди. 2022 йилнинг 11 февраль ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасидан 50 фоиз юқори.

Шунингдек, иссиқхонада етиштирилган қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархларида бутунлай бошқача динамика кузатилмоқда: ушбу маҳсулот нархи 2022 йилнинг 7 январидан 14 январига қадар 20 фоиз пасайганидан сўнг улгуржи нархлар 2022 йил 21 январидан 11 февралига қадар 33 фоиз ошди.

Графикдан кўриниб турибдики, 2022 йил бошидан буён нархларнинг қарама-қарши  йўналишда ўзгариши натижасида бу икки турдаги помидорнинг нарх нисбати кескин ўзгарган. Агар уч ҳафта аввал, яъни, 2022 йилнинг 21 январь ҳолатига кўра, пуштиранг помидор қизил думалоқ помидордан 42 фоиз қимматроқ бўлган бўлса, 2022 йилнинг 11 февраль ҳолатига кўра, пуштиранг помидор қизил думалоқ помидордан 20 фоизга арзон.

Икки турдаги помидорда бундай қарама-қарши йналишли динамика сўнгги уч ҳафта ичида мамлакат ички бозорида иссиқхона пуштиранг помидорини етказиб бериш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши билан изоҳланади, қизил думалоқ помидор етказиб бериш ҳажми эса бу даврда камайган.

Ўз навбатида, иссиқхонада етиштирилган қизил думалоқ помидорнинг жорий йилдаги ўртача улгуржи нархлари ва ўтган йилги даражалари ўртасидаги фарқ катталигича қолмоқда. 2022 йилнинг 11 февраль ҳолатига кўра, ушбу турдаги помидорнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг худди шу санасидаги ўртача улгуржи нархлардан 2 баробар юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Фитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади

EastFruit

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Маcfrut – 2022: Ўзбекистон жаҳонда етакчи гилос етиштирувчи компаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин