Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сўнгги икки ой ичида черри помидори 2 баробар арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида черри помидори 2 баробар арзонлашди

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда черри помидорининг улгуржи нархида барқарор пасайиш тенденциясига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг 3 декабридан 2022 йилнинг 4 февралигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 50 000 сўмдан 25 000 сўмгача пасайган.

Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилнинг ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошида Ўзбекистонда черри помидорининг улгуржи нархлари 2021 йилнинг иккинчи ярми учун максимал даражага етган эди. Шундай қилиб, икки ой ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари энг юқори қийматдан роппа-роса икки баробар тушиб кетди.

Ўзбекистонда черри помидорининг жорий улгуржи нархлари деярли икки йил аввалги яъни, 2020 йилнинг февраль ойи бошидаги даражададир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020 йилнинг 4 февраль ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 23 минг сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг 4 февраль ҳолатига кўра, черри  помидорининг чакана нархлари мамлакатимиз пойтахти супермаркетларида  маҳсулот сифати ва калибрига қараб, 1 кг учун 32 000 сўмдан 38 000 сўмгача ўзгариб турибди.

Айни пайтда EastFruit 60 дан зиёд мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини ҳафталик назорат қилиб борадиган аксарият мамлакатларда черри помидорининг ўртача улгуржи нархлари Ўзбекистонникидан баланд.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида Ўзбекистонда черри помидори нархи рекорд даражада юқори бўлди. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг август ва октябрь ойларида ёзишган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин