Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган муддатда сархил мева-сабзавот ва тез бузилувчан маҳсулотларни нетто юкланмаси 30 тоннадан юқори бўлмаган 40-футли ва 40-футлидан юқори хусусий рефрижератор контейнерларни контейнер поезд таркибида хусусий платформада “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга ва ортга Келес чегара станцияси орқали Сергели, Чуқурсой, Тошкент станцияларидан/га Россиянинг Селятино станциясига/дан ташишда битта хусусий рефрижератор контейнер учун 305 АҚШ доллари миқдорида махсус ставка белгиланди. Ушбу ташувлар 2022-йилнинг 1-чорак давр учун якка тартибда ва гуруҳли жўнатмада ташувларига ҳам қўлланилиши белгиланди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари акциядорлик жамиятининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

– Бугунги кунда “Агроэкспресс” лойиҳасининг асосий афзалликлари бу юкларни тезлаштирилган ҳолда етказиб бериш, юкларнинг хавфсизлигини таъминловчи автоном совутгичли контейнерлардан фойдаланиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ташишнинг ҳар бир босқичида доимий реал вақт режимида диспетчерлик назоратини амалга оширишдир, – дейди Рустам Муҳамедов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Логистика ва рақамлаштиришни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари. – Шунингдек, қулайлик яратиш мақсадида юк жўнатувчиларга махсус тарифларни белгилаш орқали 50 фоиз миқдорида тариф имтиёзлари берилди. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида юк ташиш тарифи 305 доллар, Қозоғистон ҳудудида – 550 доллар, Россия ҳудудида эса – 528 долларни ташкил этади. Ўз навбатида, Ўзбекистон компаниялари юк ташиш ҳажмини оширишга ва “Агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Россиянинг агрологистика операторлари икки давлат ўртасида логистика йўлагини ривожлантириш ва «Агроэкспресс» тез совутгичли контейнерли поездларида агросаноатнинг экспорт ва импорт юкларини ташиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, биринчи юк ташув 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида амалга оширилди. Россиядан Ўзбекистонга тажриба тариқасида парранда гўшти музлатгичли икки контейнерда, лимон ва помидорнинг биринчи партияси Ўзбекистондан Россияга “Агроэкспресс” орқали етказилди. Ушбу тажриба жараёнида юк ташувнинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилди.

“Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ҳажми дастлабки босқичда йилига қарийб 100 минг тоннани ташкил этиши режалаштирилган, 2025 йилга қадар ушбу йўналиш бўйича йиллик ўсиш 20 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин