Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда саримсоқнинг янги ҳосили экспорти мавсуми бошланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда саримсоқнинг янги ҳосили экспорти мавсуми бошланди

Сўнгги ўн кун ичида Ўзбекистондан саримсоқ экспорти ҳажми кескин ошди, буни бозор иштирокчилари ҳам таъкидламоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистондан саримсоқнинг янги ҳосилини оммавий экспорт қилиш мавсуми бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 19 апрелидан 28 апрелига қадар Ўзбекистондан 910 тонна саримсоқ экспорт қилинган, бу худди шу ойнинг 1—18 саналаридагига нисбатан 33 баробар ва 2022 йилнинг дастлабки уч ойи (январь-март)га нисбатан қарийб 8 баробар кўп кўрсаткичдир.

Бозор иштирокчилари сўзларига кўра, ташқи бозорларга жўнатилаётган саримсоқ ўтган йилнинг август-сентябрь ойларида тўқсонбости усулида экилган бўлиб, унинг ҳосилини оммавий йиғиб олиш апрель ойининг иккинчи ўн кунлигида бошланган. Жорий мавсумда мазкур маҳсулотни ташқи бозорларга йирик партияларни экспорт қилиш мавсуми ўтган йилга нисбатан тахминан 10-15 кун эрта бошланди. 2021 йилда Ўзбекистондан янги саримсоқни оммавий экспорт қилиш мавсуми май ойининг биринчи ўн кунлигида старт олган эди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 5 йил ичида қишлоқ хўжалиги соҳасига 2,5 миллиард долларлик хорижий кредитларни жалб қилди

Айтиш жоизки, 2022 йилнинг 19 апрелидан 28 апрелигача бўлган даврда янги ҳосил саримсоқ экспорти ҳажми 2021 йилнинг бутун апрелидаги экспорт ҳажмидан қарийб 7 баробар ва 2020 йилнинг апрель ойига нисбатан деярли 6 баробар кўпдир.

Сўнгги ўн кун ичида янги ҳосил саримсоқ экспортининг деярли бутун ҳажми ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилди.

Расмий маълумотларга кўра, бутунбошли 2021 йилда Ўзбекистондан 2,8 минг тонна саримсоқ экспорт қилинган, бу 2020 йилга нисбатан 30 фоиз кўп кўрсаткичдир. Бироқ, мазкур миқдор сўнгги 5 йилдаги максимал миқдордан (2018 йилда 5,2 минг тонна) сезиларли даражада паст бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин