Бош саҳифаДолзарбЎзбекистонда қовун нархи сўнгги икки ҳафта ичида 64 фоизга ошди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда қовун нархи сўнгги икки ҳафта ичида 64 фоизга ошди

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда қовун нархи кетма-кет иккинчи ҳафта ўсишини қайд этишмоқда. Сўнгги икки ҳафта мобайнида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 64 фоизга ошди, нархларнинг бундай сакраши жорий йил июли бошидан бери кузатилмаган эди. Ўтган йиллар билан таққослаганда, жорий нархлар 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 80%  юқоридир.

2021 йилги мавсумда қовуннинг оммавий йиғим-терими бошланиши билан июнь ойининг иккинчи ярмида бу маҳсулот нархи кескин туша бошлади. Aгар июнь ойининг биринчи ўн кунлиги охирида қовуннинг ўртача улгуржи нархи 4 000 сўм/кг ($0,38) бўлган бўлса, ой охирига келиб, у уч баробарга – 1 300 сўм/кг ($0,12)га арзонлашди. Июль ойининг биринчи ўн кунлиги охирида «вақтинчалик максимум»га етгач, нархлар яна пасая бошлади ва жорий мавсумнинг минимал даражасига – 1 100 сўм/кг (0,10 доллар)га тушди.

Ўтган ҳафтада бошланган нархлар қимматлашуви ушбу ҳафта ҳам давом этди. Шундай қилиб, охирги икки ҳафта мобайнида мазкур полиз мевасининг ўртача улгуржи нархлари 1 100 сўм/кг (0,10 доллар)дан 1800 сўм/кг (0,17 доллар)гача кўтарилди, яъни, ўсиш 64 фоизни ташкил этди.

Ўтган йиллар билан таққослаганда, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан жорий нархлар маҳаллий валютада 80% ва долларда 55% юқоридир.

Қовун нархи бу даражада кўтарилишининг муҳим омилларидан бири сифатида EastFruit таҳлилчилари экспортёрларнинг ушбу маҳсулотга талаби ошганини айтишмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил август ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажми худди шу ойнинг биринчи ўн кунлигига нисбатан қарийб 30-50%га ошган.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, қовун 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида сархил мева-сабзавотлар сегментида Ўзбекистоннинг асосий экспорт позициялари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин