Жорий йилнинг 13 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Жаҳон банки вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасининг ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур лойиҳа 2020 йилнинг август ойидан бери Жаҳон банки иштирокида амалга оширилмоқда.
Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашган платформасини илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ ишлаб чиқиш тадбирларига жами 20 миллион доллар, шундан ер бошқаруви тизими учун 8,2 млн. доллар, техник таъминот, ускуналар хариди ва инфратузилмани яратишга 6,8 млн. доллар ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимига 5 млн. доллар йўналтиришга дастлабки розилик олинди.
Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, “Aгросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси директори Саидагзам Aлимов, Жаҳон банки бош иқтисодчиси Сергей Зоря, эксперт Санжар Бабаев ҳамда “BePro Dasturchilar Markazi” МЧЖ Aрхитектор компанияси, вазирлик масъул ходимлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирок етди.
Ҳозирда компания томонидан Aгросаноатни рақамлаштириш маркази билан ҳамкорликда “Рақамли қишлоқ хўжалиги ягона интеграциялашган платформасини яратиш” лойиҳаси бўйича агросаноат мажмуасига кирувчи 35 та вазирлик ва идора ҳамда вазирлик тизимидаги 14 та ташкилотнинг рақамли инфратузилмалари, ахборот тизимлари, бизнес жараёнлари ўрганилди.
Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тизими Концепциясида ер ресурсларини бошқариш соҳасида экин турлари индентификацияси, ҳосилни прогнозлаштириш; сув ресурсларини бошқариш ва ирригация самардорлигини аниқлаш; агросаноат мажмуининг молиявий ресурсларини бошқариш каби устувор йўналишларни амалга ошириш белгиланган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!