Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда пиёз нархи сўнгги икки ҳафта ичида 25 фоизга қимматлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда пиёз нархи сўнгги икки ҳафта ичида 25 фоизга қимматлашди

Сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 25 фоизга ошди ва 2021 йилнинг май ойи бошидан жорий санагача бўлган даврда энг юқори даражага етди, дея қайд этишмоқда EastFruit экспертлари.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 12-26 ноябрь кунлари пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 1600 сўмдан 2000 сўмга, яъни, 25% га ошди. Нархларнинг кескин кўтарилиши охирги ҳафтада кузатилди, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг 19-26 ноябрида 1 кг учун 1700 сўмдан 2000 сўмга, яъни 18% га ошди.

Ўзбекистонда пиёзнинг ҳозирги ўртача улгуржи нархлари даражаси 2020 йилдаги шу санага нисбатан 33 фоиз, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 82 фоиз баланд.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг ноябрь ойида нархларнинг бундай ошишига ташқи бозорлар таъсири аҳамиятсиз эканига эътибор қаратишмоқда. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари оралиғида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми атиги 360 тоннани ташкил этган, бу пиёз учун жуда кам кўрсаткич, зеро, 2020 йилнинг шу даврида ташқи бозорларга ушбу турдаги маҳсулотнинг 5,5 минг тоннаси жўнатилган.

Шундай қилиб, охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда пиёз нархи ошиши ички бозор конъюнктураси билан боғлиқ, яъни, мазкур бозордаги бу тахлит динамика талаб ва таклиф нисбати билан шаклланган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин