Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда хурмо қимматлашмоқда — нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда хурмо қимматлашмоқда – нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Ўзбекистонда хурмонинг улгуржи нархларида сезиларли даражада ўсиш кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу маҳсулотни фермерлар ва савдогарлардан сотиб олишнинг ўртача нархи 1 кг учун 0,30 долларгача ошди, бир йил аввал эса бу маҳсулотнинг килограммини 0,18 доллардан харид қилиш  мумкин эди.

Хурмо нархининг ошиши уни омборларда сақлаш учун оладиган улгуржи сотувчилар ўртасида талаб даражасини оширмоқда. Анъанага кўра, бу маҳсулотни Янги йил арафасида сотиш учун,  нархи сезиларли даражада ошгунга қадар сақлашади. Бу йил нархлар кўтарилишига сабаблардан бири сифатида Марказий Осиёда хурмонинг пишиб етилиш мавсуми кечки муддатга қолгани ҳам қўшилди.

Шунингдек, бу мева учун жаҳон бозорида етакчи саналган Испаниядаги камҳосил каби факторни хурмо бозорига таъсирини ҳам қайд этиш жоиз. Биз яқинда мазкур омилнинг таъсирини «Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми?» сарлавҳали материалда батафсил таҳлил қилдик.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондан хурмо экспорти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва ўтган йили деярли 100 минг тоннага етди. Россия хурмо бозорида Ўзбекистоннинг асосий рақобатчилари – Озарбайжон, Эрон, Исроил, Грузия, Туркия ва Хитой етказиб берувчиларидир. Бошқа томондан, Россия хурмо импорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Қизиғи шундаки, Қозоғистон хурмо импорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган, у ҳам хурмони  Ўзбекистондан катта ҳажмда импорт қилади. Тўртинчи ўринда, учинчи ўринни эгаллаган Германиядан сўнг минтақамиздаги яна бир мамлакат – Украинадир. Ва Украина бозорларида  Ўзбекистон хурмоси йилдан-йилга кўпроқ сотилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон Украинага рекорд ҳажмда – 1,8 минг тонна хурмо етказиб берди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекордларни янгилашда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари қорағат (смородина)нинг янги навларини тақдим этди (фото)

EastFruit

Грузиядаги боғдорчилик «дронизацияси»: бодом плантацияларида DJI Аgras Т-30 дронининг тест жараёни (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин