Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда картошка бир ҳафта ичида 43 фоизга қимматлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда картошка бир ҳафта ичида 43 фоизга қимматлашди

Сўнгги ҳафта Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 43 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида бу ҳафта мамлакат парламентининг юқори палатаси бир қатор маҳсулотлар, жумладан, картошка импорти ва савдоси учун ҚҚС бекор қилинишини маъқуллади. Бу хусусда EastFruit мутахассислари хабар берди.

2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябригача бўлган даврда Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 3500 дан 5000 сўм/кг гача, яъни 43 фоизга ошган. Жорий нархлар даражаси 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 39% ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 2,2 баравар юқори.

2021 йилнинг 22 октябрь ҳолатига кўра, республика пойтахтидаги супермаркетларда картошканинг  чакана нархлари 5900 сўм/кг дан 7000 сўм/кг гача бўлиб турибди.

EastFruit 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида  Россия ва Беларусь картошка бозорларидаги вазият таъсирида ушбу сабзавот домино эффекти бўйича Ўзбекистонда ҳам кўтарила бошлаганини қайд этди. Сентябрь ойининг ўрталаридан шу ой охиригача мамлакатда 2021 йилги ҳосил картошкасининг ўртача улгуржи нархи 17%га ошди. Ваҳоланки, август ойи бошидан то сентябрь ўрталаригача нархлар барқарор эди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми фаол равишда ошмоқда (2020 йилда – 421 минг тонна ва 2021 йилнинг январь-июль ойларида – 310 минг тонна).

Шунингдек ўқинг: Россиянинг «Светофор» ва «Доброцен» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда

Ўзбекистон ички бозорида картошка нархининг кейинги ўсишини чекловчи омил сифатида 2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганини айтиш жоиз. Унга кўра, картошка, гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ ва тирик ҳайвонларни импорт қилиш ҳамда сотишда ҚҚС нолга тенглаштирилади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар юқоридаги товарларнинг импорти ва савдоси ҚҚСдан озод қилинади.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси, сенатор Эркин Гадоевнинг сўзларига кўра, картошка импортида ҚҚС нолга тенглаштирилиши натижасида мамлакат бюджети 76,5 миллиард сўм, савдо айланмасидан эса 30 миллиард сўм йўқотади. Бошқача айтганда, биргина маҳсулот – картошка учун бу чора-тадбирлар мамлакат бюджети учун 10 миллион долларга тушади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон картошка нархи кўтарилишини жиловлаш учун бундай чорани биринчи марта қўллаётгани йўқ. 2018 йилнинг 20 февралидан 31 декабрига қадар ҳам ушбу маҳсулот импорти ҚҚСдан озод қилинган эди. Маҳаллий етиштирилган картошкани улгуржи ва чакана савдода ҚҚСдан озод қилиш эса 2018 йилнинг 31 декабридан бошлаб қўлланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин