Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий даражадан икки баробар пасайиши мумкин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида силлиқ узун иссиқхона  бодрингининг ўртача улгуржи нархлари  максимал қиймати 18 февралда 19 000 сўм/кг даражасида қайд этилган.  2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулот нархи 1 кг учун 10 000 сўмга, яъни, 47 фоизга  (ёки 1,9 баробар) пасайган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, ўтган 2021 йилнинг март-апрель ойларида кузатилган динамикани такрорламоқда. 2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нарх 2021 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражададир. Бу иссиқхона бодринги нархларининг мавсумий пасайиши билан боғлиқ бўлиб, март ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб пасайиш тенденцияси ва март ойининг охири ёки апрель ойи бошидан нархлар пасайиши суръати тезлашиши билан тавсифланади.

Келаси ойда об-ҳаво аномалиялари кузатилмаса ва 2021 йилнинг апрель ва май ойларидаги нархлар динамикаси такрорланишида давом этса, бир неча ҳафта ичида ушбу маҳсулот нархи шундай тезликда пасайишини кутиш мумкинки, 2022 йилнинг май ойи ўрталарига бориб, ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 5000 сўмгача арзонлашиши мумкин. Бошқача айтганда, бу ҳозирги даражадан 2 баробар нарх пасайиши демакдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин