Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда икки ҳафта ичида тарвузнинг улгуржи нархлари 50 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида тарвузнинг улгуржи нархлари 50 фоизга ошди

Сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 50 фоизга ошди ва жорий улгуржи нархлар ўтган йилги кўрсаткичдан 67 фоизга юқори эканлиги қайд этилди. Бозор иштирокчилари ушбу маҳсулотни ички бозорга етказиб бериш ҳажми қисқаргани, бу қисман жорий йилнинг июль ойидаги жазирама тўлқинининг салбий таъсири билан боғлиқлигини айтишмоқда.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 29 июлдан 12 августгача бўлган даврда Ўзбекистонда тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 1000 дан 1500 сўмгача ошди, яъни, икки ҳафта ичида улгуржи нархлар бир ярим баробар ошди. Шу билан бирга, 2022 йилнинг 12 август ҳолатига кўра, тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 67 фоиз юқори, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 2 баробардан ортиқроқдир.

Жорий мавсумда Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми камида сўнгги беш йил ичида рекорд кўрсаткичда бўлган бўлса-да, нархларнинг бу қадар кўтарилишида ташқи бозор омили аҳамиятсиз. Жорий йилги тарвуз экспорти мавсуми май ойининг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, уч ойдан бироз камроқ даврда – 2022 йилнинг 16 майидан 10 августигача бўлган даврда дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, тарвуз экспорти жисмоний жиҳатдан 77 минг тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 9 баробар кўпдир. Бироқ, 2022 йилнинг июль ойида ва айниқса, мазкур ойнинг иккинчи ярмида ушбу маҳсулот экспорти ҳажмини ошиш суръати сезиларли даражада камайди. Ўтган икки ҳафтада ташқи бозорга 2,8 минг тонна тарвуз жўнатилган, бу кўрсаткич экспорт мавсуми бошланганидан буён уч ой давомидаги умумий ҳажмнинг 3,6 фоизини ташкил этади.

Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ҳафта ичида республиканинг жанубий вилоятларидаги фермерлар томонидан ички бозорга тарвуз етказиб бериш сезиларли даражада камайди, бу жорий йилнинг июль ойида кузатилган аномал иссиқлик таъсири билан қисман боғлиқ. Аномал даражадаги юқори ҳарорат мамлакатнинг ушбу ҳудудида тарвузни ўсишдан тўхташига ва экинлар қуришига олиб келди.

Айни пайтда Ўзбекистон ички бозорида тарвуз бўйича таклифлар, асосан, республиканинг марказий ва шимолий ҳудудларидаги фермерлардан тушмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

EastFruit

Sweeta номли янги уруғсиз узум — жуда ҳам истиқболли нав

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин