Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда икки ҳафта ичида картошканинг улгуржи нархи 13 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда икки ҳафта ичида картошканинг улгуржи нархи 13 фоизга ошди

Сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 12,5 фоизга ошиб, жорий йилнинг июль ойи бошидан буён максимал қийматга етди. Бироқ, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 10 фоизга паст, дейди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ойи ўрталаридан ноябрь ойи охирига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархлари барқарор бўлиб, август ойининг иккинчи ярмидаги қисқа даврни ҳисобга олмаганда, 4000 сўм/кг даражасида бўлди. Аммо ноябрь ойи охири — декабрнинг биринчи ўн кунлигида ушбу маҳсулот нархи ошиши кузатилди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 25 ноябрдан 9 декабрга қадар Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000 дан 4500 сўмгача ошди.

Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан пастлигича қолмоқда.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 5000 сўмни ташкил қилган.

Шуни қайд этиш жоизки, картошка мева-сабзавот сегментида мамлакатнинг энг йирик импорт позициясидир.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари Ўзбекистонда 2649,0 минг тонна картошка етиштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 164 минг тоннага ёки 6,6 фоизга кўпдир. Шу даврда Ўзбекистонга товар картошкаси импорти ҳажми 328,7 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 9 минг тоннага ёки 2,8 фоизга кўпдир.

EastFruit экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги икки ой ичида, яъни, 2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 123-125 минг тоннага яқин товар картошкасини импорт қилди, бу тахминан ўтган йилнинг шу давридаги импорт ҳажмига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин