Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда гилос йиғим-терими ва экспорти давом этмоқда (видео)
ВидеоЯнгиликлар

Ўзбекистонда гилос йиғим-терими ва экспорти давом этмоқда (видео)

Ўзбекистонда маҳсулот етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида гилос плантациялари тобора кўпроқ барпо этилмоқда. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2022 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, республика бўйича 25,3 минг тонна гилос ҳосили йиғиб олинган ва бу жараён ҳудудларнинг иқлим шароитига қараб, июнь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар давом этади.

2022 йил ҳолатига кўра, мамлакатнинг барча тоифадаги фермер хўжаликларида 337,3 минг гектар мевали боғлар, жумладан, 25,1 минг гектарлик гилос плантациялари мавжуд бўлиб, бу ерда 245 минг тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.

Кейинги йилларда гилос экиш ва парваришлашда инновацион технологиялар қўлланаётгани туфайли ҳосилдорлик 8–10 тоннадан 12–13 тоннага етмоқда. Хусусан, серҳосил навлардан фойдаланиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш орқали минерал ўғитлар сарфини камайтириш, касалликларни ўз вақтида даволаш ва зараркунандаларга қарши курашиш каби омиллар бунга мисол бўла олади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилда республикадан 60,8 минг тонна, 2022 йилнинг 20 май ҳолатига кўра эса 8,7 минг тонна гилос экспорт қилинган. 2021 йилда мамлакат 18 та хорижий давлатга, жумладан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Корея, Латвия ва бошқа мамлакатларга гилос экспорт қилган.

Республикада гилос етиштириш ва унинг экспорти ҳажмини ошириш мақсадида 2021 йилда 5,1 минг гектар, 2022 йил баҳорида эса 1,2 минг гектар майдонда гилос плантациялари барпо қилинди. Бугунги кунга келиб, ушбу турдаги меванинг, асосан, Sweet Ryana, Sweet Lorenz, Skeena, Early Lory, «Ревершон», «Валерий Чкалов», «Восход», «Ревна», «Наполеон», «Стелла» каби навлари етиштирилмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин