Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда черри помидорининг нархи яна рекорд даражага кўтарилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда черри помидорининг нархи яна рекорд даражага кўтарилди

EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистонда черри помидорининг рекорд даражадаги юқори нархини қайд этишмоқда. Сўнгги икки ой ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари икки баробар ошди ва жорий нархлар даражаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 7 баробар, 2019 йилдагига қараганда деярли 3 баравар юқори!

EastFruit август ойи ўрталарида черри помидорининг нархи деярли икки баробар пасайгани ҳақида ёзган эди. Шу йилнинг июнь ойи бошидан август ойи ўрталарига қадар ўртача улгуржи нархлар 32 000 сўм/кг (3,0 доллар)дан 17 000 сўм/кг (1,6 доллар)га тушди. Шунга қарамай, 2021 йилнинг 15 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархлари 2019-2020 йиллардаги шу санага нисбатан 60-90% юқорилигича қолган эди.

Аммо шундан бери черри помидорининг нархи яна ошди ва икки баробар ўсди. 2021 йилнинг август ойи ўрталаридан 7 октябрига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 сўм/кг (1,6 доллар) дан 35 000 сўм/кг (3,3 доллар)га кўтарилди. Жорий нархлар 2019-2020 йиллардаги худди шу санага нисбатан бир неча баравар юқори даражададир. Масалан, 2020 йилнинг 7 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда черри помидорининг ўртача улгуржи нархи 5 000 сўм/кг (0,5 доллар) бўлган, 2019 йилнинг худди шу санасида 12 000 сўм/кг (1,3 доллар) эди.

Шунингдек ўқинг: Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда

Ҳозир республика пойтахтидаги супермаркетларда черри помидорининг чакана нархи сифат ва калибрга қараб, 43 000 сўм/кг (4,0 доллар)дан 52 000 сўм/кг (4,9 доллар) гача бўлган кўрсаткични ташкил этмоқда.

EastFruit ҳар ҳафта 60 дан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича мониторинг ўтказадиган мамлакатларда бу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи фақат Россияда юқори – 4,0 доллар/кг дир. 2021 йилнинг 7 октябрь ҳолатига кўра, энг паст улгуржи нархлар Беларусь (1,0 $/кг), Молдова (1,1 $/кг) ҳамда Украинада (1,1 $/кг) кузатилган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда черри помидорининг ўртача улгуржи нархи Беларусь, Молдова ва Украинага нисбатан 3 баравар юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин