Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бу йил исроиллик мутахассислар билан ҳамкорликда 5-авлод иссиқхоналари ишга туширилади
Янгиликлар

Ўзбекистонда бу йил исроиллик мутахассислар билан ҳамкорликда 5-авлод иссиқхоналари ишга туширилади

Ўзбекистон агробизнесида сут маҳсулотлари ва паррандачилик фермалари ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, замонавий тегирмон ускуналари ва иссиқхона қурилишига мўлжалланган техник жиҳозларга қизиқиш ортмоқда. Бу 15-17 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган AgroWorld – Uzbekistan кўргазмаси натижаларидан маълум бўлди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар экспорти билан шуғулланилади. Ушбу маҳсулотлар Қозоғистонга ҳам экспорт қилинади. Бугунги кунда давлат кўмаги билан иссиқхоналар қурилаётгани туфайли мазкур соҳа жадал ривожланиб бормоқда.

«Бизда иссиқхоналар бўйича махсус давлат дастури ишлаб чиқилган, унинг доирасида имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади», деди ElDala.kz га берган интерьюсида Ўзбекистон Агробизнес уюшмаси асосчиси Комилжон Икромов. «Шунинг учун кўргазмага Туркия, Европа, Хитой ва Россиядан иссиқхона ускуналари ҳамда томчилатиб суғориш тизимларини етказиб берувчилар ташриф буюришди. Биргина Тошкент вилоятида бу йил 350 гектар ерда 5-авлод иссиқхоналари қуриб битказилди. Ушбу иссиқхоналар гидропоник бўлиб, мавсумда гектарига 300 тонна помидор етиштириш имконини беради, аввалги технологиялар эса гектарига атиги 100 тонна ҳосил берар эди».

EastFruit экспертлари Комилжон Икромовнинг Ўзбекистонда 350 гектар ерда бешинчи авлод иссиқхоналари борлиги ҳақидаги баёноти бир қанча сабабларга кўра, нотўғри маълумот бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқчи.  Биринчидан, бешинчи авлод иссиқхоналари катта инвестициялар талаб қилади ва уларни бошқа мамлакатларга нисбатан иссиқ иқлимли Ўзбекистонда қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги жуда шубҳали.  Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда бешинчи авлод иссиқхоналарининг максимал сони қайд этиладиган Россияда ҳам улар атиги 100 гектар майдонда мавжуд, холос!  Бундай баёнот нотўғри эканининг иккинчи сабаби, гектарига ҳосил олиш бўйича рақамлардир – ҳатто маънавий эскирган совет иссиқхоналари ҳам гектарига 300 тонна помидор ҳосилини таъминлай олади. Бешинчи авлод иссиқхоналарида, ҳатто Россияда ҳам, гектарига 1200 тоннадан ортиқ помидор олиш мумкин, яъни, Ўзбекистон Агробизнес ассоциацияси таъсисчиси эълон қилган рақамдан 4 баробар кўп ҳосил етиштирилса бўлади.

Комилжон Икромовнинг сўзларига кўра, Исроилдан келган эксперт компаниялар ушбу лойиҳани тўлиқ амалга оширмоқда. Йил охирида янги иссиқхоналар ишга туширилади. Aммо уларсиз ҳам мамлакатда иссиқхона қуриш жадал ривожланиб бормоқда ва ҳозирданоқ Ўзбекистон мева-сабзавотларни Европага экспорт қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин