Бош саҳифа › Янгиликлар › Ўзбекистонда бу йил 1,3 миллион тонна қовун етиштириш режалаштирилмоқда
Фотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистонда бу йил 1,3 миллион тонна қовун етиштириш режалаштирилмоқда

Жаҳондаги энг ширин қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари мавжуд. Мамлакатимизда энг кўп экиладиган қовун навлари: “Оқуруғ”, “Aсате 3806”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Кўкча”, “Қизилуруғ”, “Маҳаллий сариқ ҳандалак”, “Оби Новвот”, “Шакарпалак”, “Гурлан” кабилардир, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Қовун ёввойи ҳолда Жанубий-Ғарбий Осиё ва Aфрикада учрайдиган полиз экини ҳисобланган. Кичик ва Ўрта Осиёда эса 2 минг йилдан бери маданийлашган навлар кўринишида экилади. Жумладан, Марказий Осиёда қовун энг кўп ер майдонига экилиши жиҳатидан полиз экинлари орасида 1-ўринда туради. У иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик, қурғоқчиликка ва тупроқ шўрланишига чидамли. Тупроқ шароитига қараб 5-6 марта суғорилади. Ҳосилдорлиги гектарига 250-300 центнерга тенг.

2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 63 минг гектар майдонга қовун экилган бўлиб, шундан 51,5 минг гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келади (37,4 минг гектар асосий майдон, 1,9 минг гектар боғ-токзорлар қатор ораси ва 12,2 минг гектар такрорий майдон).

Ушбу экилган майдонлардан жорий йилда жами 1,3 млн тонна қовун етиштириш режалаштирилган. Шунинг 1,0 млн тоннаси фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар Молдовада нимани ўрганди ва бу тажриба соҳани қандай ўзгартириши мумкин?

EastFruit

O‘zbekistonda meva-sabzavot yetishtirishning mamlakat ekologik holatiga ta’siri haqida 5 ta fakt

EastFruit

FAO O‘zbekiston meva-sabzavot sektorining ekologik izini baholadi: qaysi texnologiyalar suv va uglerod yo‘qotishlarini keskin kamaytirishi mumkin

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин

This website uses “cookies” to improve your experience. You can instruct your browser to refuse all cookies or to indicate when a cookie is being sent. Accept Read More