Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 фоизга пасайган ва ҳозирги кўрсаткичлар 2021-2020 йилларнинг худди шу саналарига нисбатан энг паст нархларни намоён этмоқда, дейди EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторингига кўра, 2022 йилнинг 7 январидан 21 январига қадар бир килограмм бананнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 дан 14 000 сўмгача, яъни, 18% га пасайган. Бундан ташқари, улгуржи нархларнинг жорий даражаси ўтган йилларнинг шу санасидаги нархларга нисбатан анча паст. 2022 йилнинг 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 22 фоизга, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан эса 13 фоизга арзон.

Ўзбекистонда банан нархининг бундай динамикасида ушбу маҳсулот импорти учун божхона тўловлари нолга тенглаштирилгани асосий омил бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиб, уларни импортида божхона божи тўловларидан озод қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Импорт божларининг нолга тенглаштирилиши мамлакат истеъмолчиларига Ўзбекистонда етиштирилмайдиган ушбу маҳсулотни анча арзон нархда харид қилиш имконини берди.

Ҳукуматнинг мазкур қарори 2021 йилнинг сўнгги ойларида ва 2022 йил бошида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди, чунки, импорт статистикаси 2021 йилнинг октябригача ҳам Ўзбекистонга банан импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 58,6 минг тонна банан импорт қилди, бу бутун 2020 йилга нисбатан 60 фоизга ва бутун 2019 йилги импортга нисбатан 37 фоизга кўпдир. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда ўтган йили банан истеъмоли кескин ошишининг уч сабабини кўрсатган эди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари 2021 йилнинг мева-сабзавот бўйича Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.

EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш тенденцияси жорий йил январь ойининг биринчи ярмида ҳам давом этди.  2022 йилнинг 1 январидан 17 январига қадар банан импорти ҳажми 7,3 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг бутун январь ойига нисбатан 18 фоиз ва 2020 йилнинг бутун январь ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин