Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошгани EastFruit  экспертлари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилик соҳасида 2021 йилнинг Топ-10 асосий  воқеликларидан бири сифатида қайд этилган эди.  2022 йилнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати энг камида 2021 йилдагидан паст бўлмади.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 24,7 минг тонна банан импорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бутун 2021 йил давомида Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу ҳам 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп кўрсаткичдир.

Қолаверса, январь-февраль ойларида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми кетма-кет учинчи йил ўсиб бормоқда.

Шуниси эътиборга моликки, 2022 йилнинг ўтган икки ойида банан импорти жисмоний жиҳатдан бутун 2018 йилдаги импортдан (23,6 минг тонна) деярли 5 фоиз ошиб, 2017 йилга нисбатан эса (17,5 минг тонна) 40 фоиз кўп бўлди.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири маҳсулот импорти учун божхона божларининг бекор қилинишидир. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни хориждан импорт қилишда божхона божлардан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Натижада, 2021 йилнинг сўнгги ойларида банан нархи 2020 йилги даражадан анча паст бўлди.  Тахминан шундай нисбат 2022 йилнинг биринчи икки ойида ҳам сақланиб қолди.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 20 фоиз паст бўлди. 2022 йилнинг 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 15 000 сўмни ташкил этди, бу 2021 йилнинг худди шу санасига нисбатан 23 фоиз паст кўрсаткичдир.

Республика ҳукуматининг импорт учун божхона божларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишига қўшимча рағбат бўлди. Статистикадан маълум бўлишича, 2021 йилнинг октябрь ойига қадар бўлган даврда ҳам импорт ҳажми сезиларли даражада ошган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 60 фоиз, бутун 2019 йилга нисбатан 37 фоиз кўп банан импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда 2021 йили банан истеъмолининг бу қадар сезиларли даражада ошишига сабаб бўлган уч омилни кўрсатиб ўтишган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин