Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади
ДолзарбЯнгиликлар

Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади

Ўзбекистонда испан технологиялари асосида мандарин ва зайтун кўчатлари етиштирилиши режалаштирилмоқда, ўзбекистонлик агрономлар эса Испанияда малака оширади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 5 гектар майдонда совуққа чидамли мандарин навининг экспериментал плантациясини яратиш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Миллий ахборот агентлиги маълумотлариган таяниб.

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака ошириш мақсадида Испания мамлакатида бўлиб турибди.

Агентлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг дастлабки кунида Андалусия провинциясининг Кордова шаҳрида жойлашган Евросемиляс компаниясида бўлди. Мазкур корхона уруғчилик, кўчатчилик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашда илғор ҳисобланади.

Евросемиляс компанияси раҳбарияти билан учрашув давомида мамлакатимизда корхона тажрибаси асосида мандарин, зайтун, писта кўчатларини етиштириш бўйича келишувга эришилди. Ўз навбатида, агрономлар малакасини ошириш бўйича меморандум имзоланди. Корхона раҳбари Хосе Мария Фонтан яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Делегация аъзолари шунингдек, зайтун, мандарин, писта етиштириладиган боғларда бўлиб, ўзига хос технология, иш усули, кўчатчилик борасидаги янгича ёндашувлар билан яқиндан танишдилар. Вакилларимиз мандариннинг совуққа чидамли навини Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида тажриба тариқасида экишни режалаштирмоқдалар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин